Главная / Жамият / Ўзбекистон дунё паспортлари индексида бир неча позиция пастлади
<

Ўзбекистон дунё паспортлари индексида бир неча позиция пастлади

Henley & Partners компанияси турли давлатлар фуқароларининг дунё давлатлари бўйлаб эркин ҳаракатлана олиши даражасини кўрсатувчи паспортлар рейтингини янгилади.

Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон аввалги рейтингга нисбатан 4 позиция пастлаб, 85-ўринни эгаллади. Ўзбекистонликлар айни вақтда 56 та давлатга визасиз ташриф буюра оладилар. Мартдаги рейтингда Ўзбекистон ўз фуқаролари 58 та давлатга визасиз ташриф буюра олишлари билан 81-ўринни эгаллаганди.

iw10qlifhh8fjubs94ll12isyiow55af

Рейтингнинг энг юқори поғонасини Япония ва Сингапур ўзаро бўлишган. Бу давлатлар фуқаролари 190 та давлатга визасиз ташриф буюришлари ёки ташриф буюргандан кейин виза олишлари мумкин. Аввалги рейтинг етакчиси Жанубий Корея 2-ўринга тушиб кетган (188 давлат). У билан бу ўринни Финляндия ва Германия бўлишган. 3-ўринни Дания, Италия ва Люксембург эгаллаган.

Британия ва АҚШ аввалгидек 6-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич ушбу давлатлар учун 2010 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. 2014 йилда иккала давлат ҳам 1-ўринни эгаллаганди.


Манба: Henley & Partners

МДҲ давлатлари орасида энг яхши кўрсаткич Украинада (43-ўрин, 126 давлат) бўлиб, унинг ортидан Молдова (47-ўрин, 119 давлат) ва Россия (48-ўрин, 117 давлат) келмоқда. Марказий Осиё давлатларидан энг яхши кўрсаткич Қозоғистонга (68-ўрин, 75 давлат) тегишли. Шунингдек, Тожикистон 84-ўринни (57 давлат), Қирғизистон 80-ўринни (62- давлат), Туркманистон 90-ўринни (51 давлат) эгаллаган.

Рейтингнинг энг пастки ўринларини (105-107-ўринлар) Сурия, Ироқ ва Афғонистон эгаллаган. Ушбу давлатлар паспортлари эгалари мос равишда 29, 27 ва 25 та давлатга визасиз ташриф буюра олишади.

Виза чекловлари индекси сифатида маълум бўлган паспортлар индекси 2006 йилдан бери Henley & Partners томонидан Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) билан ҳамкорликда эълон қилиб келинади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алоқани хохламаса

Нега аёл эркакни хоҳламайди? Агар хотин эри билан жинсий алоқада бўлишдан бош тортса, нима қилиш …