Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон билан Япония ўртасида солиқ соҳасидаги конвенция кучга кирмоқда
<

Ўзбекистон билан Япония ўртасида солиқ соҳасидаги конвенция кучга кирмоқда

Ҳозирда икки давлат ўртасидаги мазкур соҳадаги муносабатлар СССР ҳукумати ва Япония ҳукумати ўртасида 1986 йил 18 январдаги даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа солишни олдини олиш тўғрисидаги конвенция билан тартибга солиниб келаётган эди.

2020 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон билан Япония ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция кучга киради.

ТИВ хабарига кўра, ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида 2019 йил 19 декабрь куни Токио шаҳрида имзоланган.

Конвенция солиқ соҳасида қулай шарт-шароит яратиш ва солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган.

Ҳозирда икки давлат ўртасидаги мазкур соҳадаги муносабатлар СССР ҳукумати ва Япония ҳукумати ўртасида 1986 йил 18 январдаги даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа солишни олдини олиш тўғрисидаги конвенция билан тартибга солиниб келаётган эди. Ушбу конвенцияга нисбатан Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ворислиги 1994 йил 17 майда ноталар алмашинуви билан белгиланган. Янги конвенция мазкур ҳужжатни алмаштиради.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

alafzoxn06k68zo1ofev9ha3avwaicif

Асакада тиббиёт ходимларига берилган мукофот пуллари нега қайтариб олиняпти?

Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига тўланган мукофот пули …