Главная / Маданият / ЗАРЧАВАНИНГ ШИФОБАХШ ХОСИЯТЛАРИ
<

ЗАРЧАВАНИНГ ШИФОБАХШ ХОСИЯТЛАРИ

02aa1fe17aa50d498c7de873c1803f72Ҳиндистон ва Покистонда, бир қатор шарқ мамлакатларида зарчавани зиравор сифатида ҳар кунги таомда истеъмол қилинади, бизда бу зираворни асосан катта тўй ошларига қўшилади. Қадимги тиллардан бири бўлган санскрит тилида зарчава зиравори бир қанча маъноларга эга, жумладан, “инсон жисмидан қуртларни туширувчи”, “тери рангини ва танани тиниқлаштирувчи”, “осмондек чиройли ва мусаффо” маъноларини бериши айтилган.

Зарчаванинг кимёвий таркиби
· Зарчава илдизи – бу кучли оксидант, куркумин деб аталувчи сариқ рангли пигмент, шунингдек, кальций, темир, йод, фосфор, кальций, С ва В группасига кирувчи витаминлар, эфир мойи, лактон, алкалоид ва бошқа моддаларга бой.

· У ўткир, аччиқ, буриштирувчи, қамаштирувчи мазага эга. Инсон танасини қиздириш хосиятига эга.

· Уни истеъмол қилиш турли хил тузилишдаги – озғин ёки тўладан келган жисмга эга бўлган кишиларнинг барчасига бирдек фойдали. Организмдан турли хилтлар ва заҳарли токсинларни чиқариб юбориш хусусиятига эга, кимёвий моддалардан заҳарланганда уни белгиланган тартибда истеъмол қилиш фойдалидир.

· Зарчава ичак йўлларини кераксиз шиллиқ моддалардан тозалайди, лойқаланган микрофлорани янчиб, ичак йўлларининг меъёрдаги флорасини мустаҳкамлайди, овқат ҳазмини (айниқса, сиз ҳазми оғир қуюқ ва ёғли овқат тановул қилганингизда) яхшилайди, ошқозон, ичак йўллари ва ошқозоности бези фаолиятини меъёрда бўлишини таъминлайди.

· Ундан овқат ҳазм қилиш системаси иллатлари (ҳазм қилолмаслик, ошқозон ўниккибармоқлик ичак яраси)ни даволашда фойдаланилади. У ошқозон сокидаги меъёридан ошган кислоталилик миқдорини пасайтиради, шу билан бир вақтда яра пайдо бўлиш эҳтимолини пасайтиради.

· Қон айланиш тизимини даволашда қўл келади (қон айланишини яхшилайди, фойдали бўлган эритроцитлар шаклланишига ёрдам беради ва зарарли бўлган тромбоцитларни камайтиради), модда алмашинувини меъёрига келтиради, иммунитетини мустаҳкамлайди. Зарчава эритмасидан йўғон ичак саратонига қарши курашда муваффақиятли фойдаланилади.

· Қон таркибидаги зарарли холестеринни пасайтиради, қонни тозалайди, қон таркибини меъёрлаштиради, нур терапияси оқибатларини юмшатади. Олимлар зарчава истеъмол қилиш хасталарга, хроник касалликлар хуружидан кейин заифлашган кишиларга, қандли диабет билан оғриганларга фойдали деб бекорга айтишмаган.

· У артрит (бўғим оғриғи)да бўғимлар шишини қайтариб, ижобий таъсир кўрсатади. Зарчава шунингдек, жигарнинг алкоголик цирроз билан касалланган беморлар ҳолатининг яхшиланиши учун ҳам яхши фойда беради. Зарчава ўт пуфагини тозалайди, унинг таркибидаги эфир мойи бактериялар кўпайишининг олдини олиб, ўт пуфагидаги организм учун фойдали сафрони кўпайишига сабаб бўлади. Зарчава устида олиб борилган тадқиқотлар бу зиравор жигарни заҳарли моддалар таъсиридан ҳимоя қилиш хусусиятига эгалигини кўрсатди.

· Зарчавани айниқса ошқозон-ичак йўлларида сафро, ўт ажралиши пасайган кишилар истеъмол қилишлари зарур. Зарчава сафронинг меъёрида шаклланишига ёрдам беради, ортиқчасини ҳайдаб чиқаради, бир вақтнинг ўзида сафроли ўт кислотасини 100 % га синтезлайди, эшак еми тошма касаллигидан тўлиқ халос қилади.

· Зарчава – бу табиий антибиотик. Шамоллашга қаршилик кўрсатувчи ҳамда антисептик кучли воситадир. У бемор ҳароратини туширади ва йўтални йўқотади. Шунинг учун тунги уйқуга ётиш олдидан ёки эрталаб наҳорга ундан ичинг (Тартиби ва меъёри қуйида келтирилади).

· Бу зиравор бўғин ва умуртқа поғоналари оғриғида ёрдам беради, чунки у умуртқа поғоналари ўртасидаги ёғни тиклайди ва янги пайдо бўлаётган зарарли кальций қатламларини йўқотади.

· Кишилар учун озиш мақсадида ҳам фойдали. Зарчава ортиқча тана вазнини камайтиради, ёғлиқ ва ширин таомларни иштаҳа билан ейишдан қайтаради. Шунинг учун ҳам ортиқча вазнни меъёрга келтириш воситалари таркибида зарчава кўп эслатилади. Агар сиз истеъмол қилиш учун тайёрланган таомга ошқозон сўлагини ажратишни фаоллаштириш ва ҳазм қилишни яхшилаш учун зарчава, райҳон барги ва кашнични қўшиб бошланса, буларнинг натижасида сиз тановул қилган бундай таом жисмингиз учун ёғ тўпланишига эмас, куч-қувватга айланади.

ЗАРЧАВАЛИ РЕЦЕПТЛАР

Агар сиз зарчавани рўзғорингизда кундалик таом тайёрлашда қўшиб ишлатмасангиз, ундан айрим касалликлар муолажаси учун фойдаланишингиз мумкин:
– организмни ҳар хил хилтлардан тозалаш учун – ярим чой қошиғида зарчавани 200 мл сув, сут ёки қатиқда бироз асал қўшиб (асал ўз хусусиятлари билан зарчавага яқин туради) шифобахш аралашма тайёрланади. Универсал дори тайёр! Менинг ўзим ҳар куни эрталаб зарчавани сут ёки қатиқ билан истеъмол қиламан, дейди муаллиф. Сиз ҳам тажрибадан ўтказиб кўринг!

– Қандли диабетда чой қошиғининг учдан бири миқдорида нонуштадан олдин истеъмол қилиб, кетидан таъбга қараб, бироз суюқлик ичилади.

– Ошқозон касалликларида (ичкетиши ва қорин дам бўлишида) – ярим чой қошиқ зарчава 200 мл сувга қўшиб овқатдан олдин ичилади.

– Шамоллаш (ҳарорат кўтарилиши ва йўтал)да зарчавани асал билан 1:1 нисбатда, баравар миқдорда аралаштириб, ярим чой қошиғидан уч маҳал истеъмол қилинади.

– Бўғим оғриғи касалликлари (артрит)да зарчава, занжабил ва асални (1:1:1) тенг миқдорда қўшиб, ярим чой қошиғидан кунига овқатланишдан олдин 2-3 маҳал истеъмол қилинг.

– Томоқ оғриғидан тузалиш учун ярим чой қошиғи зарчава ва ярим чой қошиғи тузни 200 мл илиқ сувда аралаштириб, ғарғара қилинади; фарингитда сизга ярим чой қошиғида зарчава ва 1 чой қошиғида асал аралашмасини кунига 3-5 маҳал оғизда бир неча минут ушлаб туришингиз яхши фойда беради.

– Эшак еми билан оғриганда ва кимёвий моддалардан заҳарланганда тайёрланадиган таомларингизга мунтазам зарчава қўшиб истеъмол қилиш тавсия этилади.

– Милк қонашидан халос бўлиш ва милкларни мустаҳкамлаш учун 200 мл илиқ сувга 1 чой қошиғидаги зарчавани аралаштириб оғизни чайиш ёрдам беради.

– Анемияда кунига 3 маҳал ярим чой қошиғидаги зарчавани шунча асалга аралаштириб истеъмол қилинг.

Буни билиб қўйган фойдали:
1. 5-6 кишига тайёрланадиган таомга ярим чой қошиғида зарчава қўшилади.

2. Шарқ табобатида таъкидланишича, овқатланишдан олдин ичиладиган дори буйракларга, йўғон ичакка таъсир қилади, овқатланиш вақтида ичиладиган дори меъда-ичак тизимига, овқатланишдан кейин ичиладиган дори – томоқ ва ўпкага таъсир қилади.

3. Зарчавани таом билан мунтазам истеъмол қилиш соч тўкилишнинг олдини олади.

Зарчавани қаердан сотиб олиш тўғри бўлади?

Харид қилиб олинадиган зарчава албатта ўралган бўлиши зарур. Бозорда очиқ ҳолда сотиладиган зарчаванинг таъсири бўлмайди. Чунки очиқ ҳолдаги зарчава рангини ва мазасини йўқотади, шунинг учун уни герметик ёпиқ ҳолда қуёш нурларидан асраб сақлаш мақсадга мувофиқдир.

Зарчавани қуйидаги ҳолларда истеъмол қилиш ярамайди:

Ошқозон-ичак ва буйрак касалликлари хуружида, аёллар ҳомиладорлигида, 2 ёшгача бўлган болаларга, зарчава истеъмолини кўтара олмайдиган кишиларга уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Агар сиз шу кунгача зарчава истеъмол қилиб кўрмаган бўлсангиз, аллергик реакцияга ўхшаш ҳар хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошланишига бир неча кун энг кичик доза – чорак чой қошиғида илиқ сувга қўшиб ичиб кўришингиз тавсия этилади.

Энг асосийси меъёрни билиб олишдир!

Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

7v1jjfg9c754sbj2gv6izj9oitgveto0

Ўзбекистон четдаги фуқаролари учун чегараларни очиши керакми? – ҳуқуқшунослар ўртасида мунозара

Россияда ўз юристлик фаолиятини олиб бораётган Зарнигор Омониллаева бир неча кун аввал фейсбук ижтимоий тармоғида …