Главная / Иқтисодиёт / Жаҳон банки Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди
<

Жаҳон банки Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди

21 май куни Тошкент шаҳрида Жаҳон банки (ЖБ) экспертлари “2018 йилги дунё тараққиёти: Таълим ислоҳотларини амалга ошириш воситаси сифатида” мавзуидаги маърузасини тақдим қилишди. Шунингдек Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Жаҳон банки матбуот хизмати KUN.UZ’га шу ҳақида маълум қилди.

Тақдимотда Жаҳон банки таълим сектори раҳбари Кейко Мива хоним, ЖБнинг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича таълим сектори раҳбари жаноб Кристиан Аэдо, шунингдек тараққиёт иқтисодиёти бош директори ва бош иқтисодчи вазифаси бажарувчиси жаноб Шанта Девараян иштирок этишди.

“2018 йилги дунё тараққиёти: Таълим ислоҳотларини амалга ошириш воситаси сифатида” мавзуидаги маъруза дунёдаги “таълим инқирози”дан огоҳлантиради. У нафақат қатор мамлакатлардаги болалар мактабга қатнашига қарамай, зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаётганиларини намойиш қилади, балки бу салбий жиҳат сурункали тус олаётган ҳамда шу мамлакатлар ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар таъсиридаги омилларни ҳам фош қилади.

Маърузада дунёнинг 20 мамлакатидаги ҳукуматлар, ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари,  хусусий сектор вакиллари билан кенг кўламли маслаҳатлашувлар давомида олинган маълумотларга асосланиб, ҳукуматлар учун уч тавсия шакллантирилган:

1. Таълим сифатини шундай баҳолаш керакки, токи у баҳолаш мумкин бўлган мақсадга айлансин

Ривожланаётган мамлакатларнинг ярмидагина ўрта мактабнинг бошланғич ва биринчи босқичини тугаллаётган ўқувчилар билим сифатини баҳолаш тизими мавжуд. Яхши ишланган ўқувчиларнинг ютуқларини баҳолаш тизими ўқитувчиларга тизимни бошқаришни такомиллаштириш ва таълим жараёнига жамоатчилик эътиборини қаратиш имконини беради. Бу чоралар тараққиёт сиёсати ва кузатуви вариантларини танлаш, шунингдек мураккаб вазиятда қолган болаларни аниқлашда ёрдам бериши мумкин.

2. Мактаблар болаларнинг манфаатлари йўлида ишлашига доир чоралар кўриш

Болалар мактабга тайёр бўлиб келишлари учун кичик ёшдаги болаларни озиқлантириш ва рағбатлантиришни таъминлаш орқали уларнинг ақлий салоҳиятини ривожлантириш ва ўсишдан ортда қолиш кўрсаткичларини пасайтириб, барча учун бирдек шарт-шароит яратиш. Таълим соҳасига истеъдодли кишиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш, устоз-шогирд тизимидан фойдаланиб, ўқитувчиларнинг малака оширишини ташкиллаштириш. Ўқитувчиларга таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олишга ёрдам берувчи технологияларни қўллаш ва мактаблар раҳбарияти, жумладан уларнинг директорлари салоҳиятини ошириш.

3. Таълим олишдан манфаатдор барча кишиларни мобиллаштириш

Таълим тизимини ислоҳ қилишда фуқаролар мобиллашуви ва сиёсий тайёргарликни шакллантириш учун барча ахборот ва кўрсаткичлардан фойдаланиш. Манфаатдор томонларни, жумладан ишбилармон доираларни таълимни барча босқичларида қайта ислоҳ қилиш жараёнига жалб қилиш.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Хидеки Мори тақдимотдаги нутқида шундай деди: “Таълим ислоҳотларини амалга ошириш ёшларга нафақат эртанги кун иқтисодиётида рақобатлашиш, балки уларнинг ўз мамлакатларидаги ҳаётни яхшилаш имконини беради. Шу сабаб билан Банк Ўзбекистон ҳукуматининг таълим тизимини яхшилашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди”.

Реклама

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

kozokiston

Қозоғистоннинг энг йирик банки Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Forbes Қозоғистоннинг хабар беришича, Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлинмаларга …