koreya-prezidentКорея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин КХДР делегацияси билан шанба куни бўлиб ўтган учрашувда Пхеньянни Вашингтон билан мулоқотни бошлашга чақирди. Бу ҳақда Жанубий Корея етакчиси маъмурияти вакили Сеулда ташкил этилган ОАВ учун брифингда хабар берди.

“АҚШ ва Шимол ўртасида мулоқотнинг яқин вақи ичида бошланиши кореялараро алоқаларни ривожлантириш учун ҳам керак”, – дея Жанубий Корея президенти сўзларидан иқтибос келтирган у. Маъмурият вакилининг шунингдек қўшимча қилишича, маслаҳатлашувлар давомида Пхеньян ва Сеул ўртасидаги мулоқотни алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида илгари суришга келишиб олинди.

Kyodo агентлиги хабарига кўра, Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Пхеньянга ташриф буюриш бўйича таклифига ўз фикрини билдирган. “Ташриф келажакда, барча керакли шароитлар яратилганида амалга оширилиши мумкин”, – дея Мун Чжэ Ин маъмурияти вакилининг сўзларини келтиради агентлик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Корея президентига таклиф билан чиққани хабар берилганди.