Главные новости
Главная / Маданият / ЮРТИМИЗ ОБОДЛИГИ – КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ
<

ЮРТИМИЗ ОБОДЛИГИ – КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ

yurtМустақилликнинг 24 йиллигига бағишланади

Истиқлол йилларида урфга айланган яна бир одат ҳақида ҳам айтишни истардик. Хусусан, қадимдан шаклланган халқимизнинг ўзига хос қадрияти — ҳашар туфайли чор-атрофни, кўча ва гузарларни, ҳар бир хонадонни тартибга келтириш анъанага айланди. Дарҳақиқат, кексаларимиз бу хусусда “Ҳар ким ўз уйи атрофини тоза тутса, бутун шаҳар покиза бўлади”, деб бежиз таъкидлашмаган. Ҳақиқатдан ҳам, бир ҳудуд тоза ва озода сақланса, дарахтларга шакл берилиб, уларнинг ости оқланса, чиройли гуллар экилиб, саранжом саришта тутилса, бўш жойларга мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилса, шубҳасиз, бутун юртимиз обод ва гўзал масканга айланади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам “Ҳовли ва уй жойларингизни озода тутинглар”, “Поклик иймондандир”, дея бизни покликка чақирганлар. Қолаверса, поклик, озодалик бор жойга Аллоҳнинг баракаси ёғилади. Шу боис ҳам нафақат, ҳовли-жойимизни балки, кўчаимизни, иш хонамизни ҳам тоза ва озода сақлашга тиришамиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эҳсон (яхшилик)нинг мукофоти, фақат эҳсон (яхшилик)- дир” (Ар-Раҳмон, 60). Ушбу оят инсон кимгадир яхшилик қилса, унга, албатта, яхшилик қайтади ва унинг яхшилигига мукофоти — жаннат эканлигини ишора қилади.
Яна бир ҳадиси шарифда Ойша (р.а.) онамиз ривоят қиладилар: “Набий (с.а.в.): “Пок бўлинглар, зеро, Ислом пок диндир ва фақат пок кишилар жаннатга кирур”, дея марҳамат қилганлар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифда қуйидагича марҳамат қилинади: “Бир киши йўлда кетаётиб, тиконли шох-шаббага кўзи тушди ва: “Аллоҳга қасам, агар шуни олмасам, бирорта мусулмонга зарар беради”, деб уни олиб ташлади ва Аллоҳ таоло шу иши сабаб унинг гуноҳини кечди”. Бутун жаҳонга ўз таълимоти билан маълум ва машҳур бўлган аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари кечалари туриб, ўтган кетганга халал берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлар эканлар. Мана шу эзгу ишлари туфайли ҳам Аллоҳ таоло у кишига ана шундай олий мақомларни насиб қилган. Зеро, поклик ва саришталикда ҳикмат бисёр.
Маҳаллаларимизнинг обод бўлаётгани, кишиларнинг бир тан-у бир жон бўлиб ободонлаштириш ва яратувчанликка ҳисса қўшаётгани барчамизни қувонтиради. Юртбошимиз “Ўзбекистон ёшлари — менинг фарзандларим” деб фидоийлик ва меҳр кўрсатишлари ёшларимизга маънавий-руҳий мадад бўлиши билан бирга, муқаддас Ватанимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз учун шукронлар қилиб, янаям ғайрат ва шижоат билан ишлашга ундайди, рағбатлантиради.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …