Главные новости
Главная / Жамият / Йўловчи ташувчи тадбиркорларнинг қўшимча лицензия олиши талаб этилмайди
<

Йўловчи ташувчи тадбиркорларнинг қўшимча лицензия олиши талаб этилмайди

Мамлакат бўйлаб номунтазам, шаҳарлараро йўловчи ташиш учун тегишли лицензияга эга автобус ёки кичик автобус хизматларини кўрсатиш учун қўшимча лицензия олиш талаблари бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 янв  — Sputnik. Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташувчи тадбиркорлардан маҳаллий ва хорижий фуқароларга мамлакат бўйлаб номунтазам, шаҳарлараро йўловчи ташиш учун тегишли лицензияга эга автобус ёки кичик автобус хизматларини кўрсатиш учун қўшимча лицензия олиш талаблари бекор қилинди. Бу ҳақда Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорида айтилган.

Туристы в Узбекистане
© FLICKR / ALLAN GREY
Яна 45 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлди

Шунингдек, қуйидагилар учун қўшимча лицензия олиш талаби бекор қилинди:

– меҳмонхона ичида жойлашган ёки унга тегишли бўлган алкоголь маҳсулотлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) сотуви билан шуғулланадиган умумий овқатланиш объектлари ва савдо нуқталари учун алоҳида рухсат гувоҳномаси;

– аэропортдан, темир йўл/автойўл вокзалларидан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачилари транспорт хизматларини кўрсатиши учун лицензия.

Шу билан бирга, 2019–2021 йиллар давомида ҳар йили 1 февралга қадар Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 5 миллион  доллар эквивалентидаги пул маблағлари ўтказиб борилади.

Намунавий, шу жумладан тармоқли лойиҳалар асосида замонавий санитар-гигиеник шохобчаларни қуриш учун 80-100 квадрат метр ўлчамда ер участкаларини электрон аукционга қўймасдан олиш учун тадбиркорларга устуворлик ҳуқуқи тақдим этилади.

2022 йил 1 январига қадар олиб кириладиган туристлар ташриф буюрадиган жойларга ўрнатиладиган антивандал санитария-гигиена шохобчалари, шунингдек, моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, галереялар ва белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатдаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, турникетлар, дастурий таъминот, тўловни амалга ошириш – маълумот олиш терминаллари, видеокузатув ускуналари божхона тўловларидан озод этилади.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

oqmdz_5x2q8chtg2ychxcp-bt-chgq0y

Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта норасмий секторда банд аҳоли сони камайди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда иш билан банд аҳолининг норасмий сектордаги улуши 1,1 фоизга …