Главные новости
Главная / Маданият / 5 йўқотишнинг сабаби
<

5 йўқотишнинг сабаби

5Ислом шариатининг ажралмас қисми сифатида эътироф этилувчи, мусулмон инсоннинг зийнати ўлароқ намоён бўлувчи, унинг юксак мартабаларга кўтарилишига сабаб бўлувчи асосий омил – бу одоб ахлоқ масаласидир. Ушбу муҳим масалага Қуръон ва Суннатда алоҳида эътибор берилган. Жумладан, қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган ҳадис, ушбу масаланинг муҳим жиҳатларини ёритиб беради.
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар:

“Ким беш нарсани хор қилса, беш нарсани йўқотади:

Ким уламоларга ҳурматсизлик қилса, динини йўқотади;

Кимки бошлиқларга ҳурматсизлик қилса, дунёсини йўқотади;

Ким дўстларига ҳурматсизлик қилса, манфаатларидан жудо бўлади;

Ким қариндошларини беҳурмат қилса, ришталаридан айрилади;

Ким ўз оила-аъзоларини ҳурмат қилмаса, ҳаёт қувончидан маҳрум бўлади”.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари нақадар ҳақ эканини ҳар ким ҳаёти давомида кўриши мумкин. Ушбу ҳадис бизларни нафақат динда, балки қўшничилик, қариндошчилик алоқалари каби ишларда ҳам ҳусну хулқли бўлишга чақиради. Зеро, У зотнинг сўзлари ҳикматларга бойдир. Чунки Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон беҳуда гап гапирмаганлар. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ваҳий қилинган ҳикматларнигина сўзлаганлар. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш биз умматнинг зиммасига юкланган олий вазифадир.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …