Главная / Маданият / Ёднома – Шеърлар

Ёднома – Шеърлар

Гул шага айлаб саёҳат, табъингизму чоғлар,
Соф ҳаволарда қилиб сайру тамошо тоғлар.
Майсазор ичра очилган ранг-баранг гуллар кўруб,
Шод эрурсизму кетиб дил саҳфасидин доғлар.
Хуш қилиб кўнгулни ҳар дам яйрангу яшнанг, яшанг,
Бордингизлар чунки бир тан, бир бадан ўртоғлар.
Ёдингиздан чиқмасак, биз ҳам симиргаймиз мудом,
Нўш’ қилғонда қимиз бирла қати-қаймоғлар.
Авжингиз паст ўлмасун, ичган қимиз кайфи билан,
Ёзилиб чиққон чоғингиз ёнбағир қирғоқлар.
“Чоргоҳ”, “Дугоҳ”, “Баёт”, “Ушшоқ”у “Гулёр” айтишиб,
Завқ ортиб дўппиларни айлабон қай тоғлар.
Келсангиз ўйнаб-кулиб, соғу саломат Ўш томон,
Йўқ ажаб, Маҳжур ила қилсак тафарруж боғлар.

Ўш 12. 07. 1960 йил.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …