Главная / Маданият / Уюшиқ булакларда умумлаштирувчи суз ва тиниш белгиларининг ишлатилиши
<

Уюшиқ булакларда умумлаштирувчи суз ва тиниш белгиларининг ишлатилиши

Қуйида берилган гапларни кўчиринг. Уюшиқ бӯлакларнинг остига бир чизиқ, умумлаштирувчи сўзлар остита икки чизиқ чизинг. Тиниш белгиларига эътибор беринг.

Сайраётган қушлар, ўтлаб юрган қӯзилар, кишнаётган тойчоқлар – ҳаммаси тўхтаб, жим қулоқ солаётганга ӯхшайди. (А. Сидиқов).

Баҳор. Бобомнинг боғидаги барча мевалар: олма, ӯрик, шафтоли қийғос гуллаган пайт. (М.М.)

Уюшиқ бӯлакли гапларда баъзан умумлаштирувчи сўз ҳам ишлатилади. Умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлакларни мазмунан умумлаштиради. Уюшиқ бўлаклар қандай саволга жавоб бўлса, умумлаштирувчи сўз ҳам шундай саволга жавоб бўлади. Умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлаклардан кейин ва олдин келиши мумкин.

Уюшиқ бўлаклардан кейин келса, умумлаштирувчи сўздан аввал тире (-) қўйилади. Умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлаклардан аввал келса, ундан кейин икки нуқта (:) қўйилади.

  • машқ. Ўқинг. Умумлаштирувчи сўз иштирок этган гапларни кӯчиринг ва синтактик тахлил қилинг.

Қирғизистон – бизнинг Ватанимиз. Олтин қуёш, мусаффо мовий осмон, баланд тоғлар, ям-яшил воҳалар, гулларга бурканган боғлар – буларнинг ҳаммаси, бизнинг севимли Ватанимиз.

Республикамиз географии жиҳатдан қулай муҳитга эга. Унинг атрофини осмонўпар қорли тоғлар, кенг яйловлар ӯраб туради. У ердан кўм-кўк кўл кўриниб туради. Бу – Иссиқкўл.

Тоғлардан шарқираган тезоқар дарёлар оқиб тушади. Уларнинг сувлари муздек, тиниқ, ширин. Тоғ ёнбағирлари- да чиройли дарахтлар, майса-ўтлар ўсади. Бу ерлардаги чо- дирларда чўпонлар яшайдилар. Уларнинг атрофлари яшил ўтлоқлар бўлиб, у ерларда турли ҳайвонлар: қўй, эчки, от ва туялар боқилади. Қирғизистон ҳудуди орқали Буюк Ипак йўли ўтган. (Газ.)

  • машқ. Тиниш белгиларини қўйиб кўчиринг. Уюшиқ бўлаклар остига бир чизиқ, умумлаштирувчи сўз остига икки чизиқ чизинг ва тиниш белгиларининг қўйилиш сабабларини тушунтиринг.
  1. Табиатнинг турфа манзаралари хусусан дарёлар тоғлар оқ чўққилар бепоён водийлардаги ранго-ранг гуллар булар­нинг ҳаммаси кўзни озиқлантиради ва қувонтиради. (Ҳ.Зиёев)
  2. Қалдирғоч файзсиз ноаҳил хонадонга ҳеч қачон ин қурмай- ди. (Ў.Ҳ.) Яхши одамлар кўнгилпарвар муносабатлар таби- ат инъомлари бари осмоний неъматлардир. (Т.Содиқова) 4. Характерда юриш-туришда услубда жами нарсаларда гўзаллик оддийликдир. (Лонгфелло) 5. Миллатнинг даҳоси ақли ва ру- ҳияти мақолларидан билинади. (Ф. Бекон) 6. Хожасининг ти- килиб қолиши қошларининг билинар-билинмас чимирилиши юзини тескари буриб олиши буларнинг ҳаммаси унинг хоти- расига мухрланган эди. (Т.М.) 7. Ўша ўкинчли армон ушалма- ган орзу тарқалмаган хумор ҳаммаси унинг қалбини тирнаб изтироб соларди. (Ч.А.) 8. Энди бўлса бу ердаги ҳамма нар- са ялтироқ линолиум пол ҳам мажбурий тартиб-қоидалар хам профессор билан доктор опа ҳам Шоира билан ошпаз Маша хола хам шунчалик юрагига яқин туюлиб кетди… (Ў.Ҳ.)

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ulugbek-hamdam

УЛУҒБЕК ҲАМДАМ (1968)

Улуғбек Ҳамдам ёлқинли шеърияти, ўйчил ҳикоя, қисса ва романлар ҳамда теран адабий -танқидий мақолалари билан …