Главные новости
Главная / Жаҳон / Европа давлатларида аҳолининг озиқ-овқатга сарф-харажатлари таққосланди
<

Европа давлатларида аҳолининг озиқ-овқатга сарф-харажатлари таққосланди

“РИА Рейтинг” агентлиги Европанинг 40 та давлати, Россия, Қозоғистон ва Туркияда аҳолининг сарф-харажатлари структурасини ўрганиб, бу давлатлар аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларига қанча пул сарфлашини аниқлади.

30

“РИА Новости” ахборот агентлиги буюртмаси билан ўтказилган таҳлилга кўра, Люксембург аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларига ўз бюджетининг 8,7 фоизинигина ишлатар экан. Етакчи учталикка Буюк Британия (10 фоиз) ва Нидерландия (10,6 фоиз) ҳам кирган. Россияда бу кўрсаткич 31,2 фоизни ташкил қилар экан.

Бу борадаги энг паст кўрсаткичлар Қозоғистон, Молдова ва Украинада қайд қилинган. Қозоғистон ва Молдова аҳолиси ўз бюджетининг 40 фоизини, Украина аҳолиси эса 50 фоизини озиқ-овқатга ишлатиши аниқланган.

Тадқиқотда миллий статистик хизматлар, Росстат ҳамда Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари қўлланган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

p1esny8rh1ubhg80mk9rkwijewmk1oxj

Вьетнамда яна вирус тарқала бошлади, Дананг шаҳри сайёҳлар учун ёпилди

Фото: AFP Вьетнамдаги Дананг курорт шаҳридан 80 минг сайёҳ коронавирус авж олиши туфайли кўчирилади. Бу ҳақда Вьетнам …