Главные новости
Главная / Жамият / Янгилашга эҳтиёж туғилмаган 8та ихтиро
<

Янгилашга эҳтиёж туғилмаган 8та ихтиро

Доимий равишда яхшиланиб ва такомиллашиб борувчи меҳнат қуроллари ва маиший асбоблар яшаш тарзимизни соддалаштириб, унга янада қулайлик бахш этади. Масалан, ҳозирги кунда диссертациясини ёқлаётган бирор изланувчи ёзув машинкасининг Sholes&Glidden жуфтлиги томонидан яратилган 1868 йилдаги нусхасидан фойдаланганида иш тугагунча унинг бармоқлари саноқсиз қавариқ ва пуфакчаларга тўлиб кетган бўларди. Ўрта асрлар қалъасини очишга мажбур бўлиб қолганингизда эса, калитни қаттиқ ҳаракат билан буришга анча вақт сарфлаган бўлардингиз.

4zid52c1bcivoat7m2lxbctp0ntmwzau

Бироқ, қанчалик мантиққа зид бўлсада, ихтиро қилинганига юз йилдан ошиқ вақт ўтса ҳам ўзининг оригинал шакли ва актуаллигини ҳеч қандай такомиллаштиришларсиз сақлаб қолаётган бир нечта буюм мавжуд.

Янгиланишга ҳеч қачон муҳтожлик сезмаган ихтиролар

1. Пуфакчали ўрам

Ўтган асрнинг 50-йиллари охирида дизайнерлар Альфред Филдинг ва Марк Чаваннес хаёлига космик аср бинолари эстетик дизайни учун мукаммал мос келувчи ажойиб фикр келади: сенсор ҳажмли целлофан девор қопламалари. Афсуски, ҳаво пуфакчали пластик пардачалар урфга кирмади. Шундан сўнг янгилик яратувчилар ўз маҳсулотларининг қўлланиш тарзини ўзгартиришга қарор қилишди. Улар 1964 йилда «ламинацияланган астар мато ишлаб чиқариш усули»га патент олишди. Шу тарзда, пуфакчали ўрам (инглиз тилида — bubble wrap) етказиб бериш жараёнида синувчи ва алоҳида қимматли буюмларни сақлаб қолишнинг идеал ечимига айланди. Ўрам ўзининг амалий афзалликлари ва арзонлиги ортидан кенг қўллана бошланди.

2. Тебранма курси

Тебранма курси кўпчилик ўйлаганичалик жуда қадимий буюм эмас. У XVIII аср аввалида АҚШда пайдо бўла бошлаган ва ҳозирги кунга қадар бўйин-думғаза соҳаси ва таянч ҳаракат тизимидаги оғриқлардан азият чекувчилар томонидан кенг фойдаланиб келинади. Ахир курси фақатгина тинчлантирувчи арғимчоқ эмас. Тебранма ўриндиқ ўзининг баланс нуқтасини автоматик тарзда ўрната олгани сабабли ўтирувчи одам учун ҳар сафар қулай ҳолатни ярата олади.

3. Қисқич-скрепкалар

XIX аср охирида патентлаш муассасаларини тўлдириб юборган ингичка симли конструкция шакллари хилма-хил (қанотсимон, учбурчак, ўрама нонни эслатувчи ва бошқалар) бўлсада, уларнинг вазифаси ягона эди: маълум миқдордаги қоғозни бирлаштириш. Унинг биз 100 йилдан ортиқ вақт давомида қўлланиб келаётган кўринишидан бошқа барчаси ўз патентига эга. Келиб чиқиши номаълум бўлган «Pearl»нинг чўзинчоқ дизайни қолган шаклларни тарихга айлантириб, устунликка эришди.

4. Чой дамланадиган чойнак

Археологлар фикрига кўра, чойнаклар Хитойнинг 1279 йилда ўз бошқарувини бошлаган Юан сулоласи ҳукмдорлиги даврида яратилган. Илк кўринишда улар тупроқдан ясалган ва йиллар давомида шакли ўзгарган бўлиши мумкин. Чойнаклар аслида бир тақсим ичимликка тенг қилиб яратилган — жўмраги тўғридан-тўғри ичиш учун мўлжалланган, деб тахмин қилинади. Ҳозирги кунда чойнакларнинг чинни, шиша, қоғоз ёки титандан тайёрланган турларини харид қилиш мумкин. Лекин унинг тутқич, жўмрак ва қопқоқдан иборат оддий ва мукаммал дизайни юзлаб йиллар ўтса ҳам ўзгаришларсиз қолмоқда.

5. Пашша ўлдиргич

Даста ва унинг юқори қисмида зич ҳолатдаги кичик тўр. Ушбу содда аммо самарали буюм деярли барча хонадонларда мавжуд ва у ёз ойларида ғашга тегувчи чивин, пашша ва ариларга қарши тенги йўқ воситадир. «Ёздаги қотил» учун патентни 1990 йилда Роберт Монтгомери олган. Ушбу шахс Канзасда давлат тиббиёт муассасасида ишлаган ва мосламани касаллик тарқатувчи пашшаларни йўқотиш фикри ортидан яратган. Ғайритабиий бўлса ҳам, шу оддийгина даста ҳашаротларга қарши энг самарали воситага айланди.

6. Сичқон тутадиган қопқон

Худо кўрсатмасин, агар уйингизда сичқонлар пайдо бўлса, улардан қутулиш ҳақиқий муаммога айланади. Агар уй эгаларида сичқон овловчи мушуклар бўлмаса, энг яхши ечим қопқонлардир. Бир вақтлар сичқонлар даҳшатли паразит эди: бу суллоҳ жонзотлар болалар ва озиқ-овқат захиралари учун ҳақиқий хавф деб ҳисобланган, бундан ташқари ҳар турдаги касалликлар тарқалишига сабаб бўлган. Яхшиямки, 1894 йилда Уильям Ҳукер томонидан пружинали сичқон қопқонлари яратилади. 1903 йилда эса Жон Маст конструкциянинг биз ҳозирда фойдаланадиган хўрак илиш нисбатан хавфсизроқ кўринишда бўлган шаклини яратди ва у ўзгаришларсиз шу кунгача хизмат қилиб келмоқда.

7. Тиканли сим

XIX асрда Оклаҳома кенг чўлларида молларни ўтлатиш жойларини ажратиш учун тўсиқлар қўйиш етарлича қийинчилик туғдирарди. Чунки ёғоч етишмовчилиги бор эди. Нима қилиш мумкин? 4 нафар маҳаллий ковбойлар 1870-йилларда кам устунли ва тиканли симдан иборат тўсиқ дизайнини ўйлаб топишади. Тиканли сим ўша даврда патентланган ва у ҳам давримизгача ўзгаришларсиз фойдаланилмоқда.

8. LEGO

Албатта, сиз арзимаган пулга LEGO сотиб олиб, Формула-1 «Феррари»сининг 1:9 масштабдаги нусхасини ёки ҳайратга солувчи замонавий санъат асарини ясай олишингиз мумкин. Аммо болаликда ўйнаган бириктирилувчи «Лего» блоклари ҳали ҳам мавжуд ва кенг фойдаланишда.

Дурадгор Оле Кирк Кристиансен ўзининг янги урфдаги «автоматик бирикувчи ғиштларини» 1949 йилда яратишни бошлаган. У ўша вақтларда қимматбаҳо, синувчан ва ҳатто, радиоактив бўлган пластикдан фойдаланган. Шунинг учун аввал бошдан «ҳақиқий» ўйинчоқлар ёғоч ва металлдан ясалади деб ҳисоблайдиган ота-оналар орасида Оленинг кубиклари машҳурликка эриша олмаган.

Сўнгра унинг ўғли Готфрид ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш йўлини ўйлаб топди ва 1958 йилда замонавий LEGO конструкторига патент олди. Эътиборга молик томони шундаки, 50 йил аввал яратилган Легонинг илк деталлари ва уларнинг мутлақо янги турларини биргаликда бехавотир ишлатиш мумкин.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

gg5giysngegbvpuldxw1-b9yu45hwvha

Ўзбекистон Туркия Буюк миллат мажлиси аъзоларини сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилди

2019 йилнинг 6 август куни Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар …