Главные новости
Главная / Сиёсат / Янги Украин Президенти (Зеленский) Путинга жавоб қайтарди
<

Янги Украин Президенти (Зеленский) Путинга жавоб қайтарди

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Россия ва Украина ўртасида чегарадан бўлак ҳеч қандай умумий нарса қолмагани айтди.

У Россия президенти Владимир Путиннинг икки давлат халқлари ўртасида кўп умумий жиҳатлар борлиги ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди. Сиёсатчининг айтишича, Украина Қримдан айрилгани ва Донбассдаги тажовузга учрагани сабаб икки давлат ўртасида чегарадан бўлак умумий нарса йўқ.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия Украинага ҳар бир миллиметр ерни қайтариб бериши керак.

У, шунингдек, Украинага нефть масҳулотлари экспорти тақиқланиши, Донбасс аҳолиси учун паспортлар берилиши пунктлари очилиши, украиналик денгизчиларнинг Керч бўғозида ушланиши каби Россия томонидан қабул қилинган қарорларни эслаб ўтган. “Бундай муносабатларни аниқ қардош деб бўлмайди”, деб айтган бўлғуси президент.

29 апрелда Путин Зеленский билан музокаралар ўтиши истиқболларига тўхталиб, россияликлар ва украиналиклар умумий фуқароликка эга бўлсалар, бундан “фақатгина ютишларини” айтган. Бундан бир неча кун аввал эса Россия президенти барча украиналикларга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини бериш ғоясини айтиб ўтган ва Зеленскийнинг кескин муносабатига сабаб бўлган. Украинанинг бўлғуси президенти бунга жавобан Киев “зулмкор ва коррупциялашган тузумлардан азият чекувчи барча халқлар вакилларига” Украина фуқаролиги берилишини айтган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

kmye4l1o7lnwb21ou6dexyfk0ap2bswo_medium

Санкт-Петербургдан яна 250га яқин ўзбекистонлик олиб келинмоқда

Ўзбекистон бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 250 нафарга яқин фуқаросини Тошкентга олиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг …