Главные новости
Главная / Жамият / «Янги касаллар аниқланиши ёмон, лекин аниқланмаслиги ундан ҳам ёмон» – Алишер Шодмонов
<

«Янги касаллар аниқланиши ёмон, лекин аниқланмаслиги ундан ҳам ёмон» – Алишер Шодмонов

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича АҚШ, Нидерландия, Россия, Германия, Корея, Япония мутахассислари билан иш олиб бормоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.

«Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида Алишер Шодмонов сўнгги 2-3 кунда Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари ортиши бўйича саволга жавоб берди.

«Эпидемиологиянинг қонуниятига кўра, бошқа давлатлардаги касалланиш динамикасини кузатадиган бўлсак, вирус юқиб, тарқалиб, ўсиши давом этади. Ҳар бир давлат тиббиётининг олдида турган масала – касалланишнинг кескин ошишига йўл қўймаслик», – деди Шодмонов.

Вазир Ўзбекистонда коронавирус ташхисини амалга ошириш бўйича яратилган шароитларга тўхталди.

«Коронавирус ташхисини амалга ошириш учун етарли шароит бор. ПЦР аппаратлари етарли миқдорда таъминланган. Диагностикумларни қатор мамлакатлардан олиб келиб, етарли миқдорда таъминлаганмиз.

Қайси мамлакатда касалликни аниқлаш жараёнлари тез амалга ошса, изоляция қилинса, шифохонага жойланса ва даволанса, бу ерда яхши натижаларга эришилади, кенг тарқалишига йўл қўйилмайди», деди Шодмонов.

У текширувлар кучайтирилганини таъкидлади.

«Бугунги кунда барча карантин зоналаримизда, аҳолимизнинг хавф гуруҳлари ичида текширувларни кучайтирганмиз. Кечанинг ўзида биз 4737та тест синовларини ўтказдик. 76та ҳолатда касалликни аниқладик. Янги касаллар аниқланганлиги ёмон ҳолат, лекин аниқламаганимизда ундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди», деди Соғлиқни сақлаш вазири.

Алишер Шодмонов карантин меъёрларининг 14 кун этиб белгиланишига изоҳ берди ва касаллик тарқалишининг олдини олиш борасидаги амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

«Меъёрларни танлашда ҳамжамият, олимлар, мутахассислар билан ҳамкорликда, интеграцияда ишлаш бўйича президентимиз топшириқ берганлар. Икки марта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг миссияси бўлди. Ташкилот вакиллари келиб, бизда эпидемиология нуқтайи назаридан ишларни олиб боришди. Америка қўшма штатларидан профессор иш олиб борди, Нидерландиядан Урте хоним бизда 2 ой мобайнида иш олиб борди. Бугунги кунда президент топшириғига мувофиқ, Кореядан профессор Чой ташриф буюрган, у ҳозирги кунда мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳозирги кунда эпидемияга қарши чоралар бўйича бизга ёрдам беряпти», деди Шодмонов.

У коронавирусдан зарарланган 390 нафар кишининг ҳолати назоратда бўлиши, сифатли стандартлар асосида ёрдам берилиши нуқтайи назаридан ҳар бир беморга даволовчи шифокордан ташқари, икки нафардан тиббиёт ходими – олий таълим муассасалари ва республика илмий марказлари етакчи мутахассислари бириктирилганини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Россия, Германия, Корея, Япония мутахассислари билан иш олиб борилаётгани, хусусан бугун Москвадаги бош инфекционист Девяткин билан видеоконференция амалга оширилишини маълум қилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

8tqwlottzbeqkk1zjfwhwvyj8kgejsyk

«Ҳали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз қилади» — SpaceX’нинг бош мақсади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва ўзининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …