Главные новости
Главная / Маданият / ЯНА ЁНДИМ : Шеърлар
<

ЯНА ЁНДИМ : Шеърлар

Юрагимнинг қалин, қизғин олови-ла қайнағон
Кўз ёшларим, қайдасиз?
Куним каби узун, қора шу кечада кутуб мен
Эришмадим сира сизга, нега бўйла’ қочасиз?!
Нечун мени сабабсизча унутдингиз, айтингиз?
Ўтунамен, ялинамен, қочмангиз, қайтингиз!

6170Яна бутун борлиғимнинг негизлари емрилди,
Умидимнинг кўп чидамли тераклари йиқилди.
Хаёлимнинг тотли, чучук соатлари бутунлай
Узоқлашиб кетди мендан… тўсуб турар йўлимни.
Ўлим дағи қутқорғани келиб тутмас қўлимни.
Кеча унинг нур тенгизи бўлғон гўзал манглайин
Толғаланмиш2 кўргач мен…
Ер юзида борлиғимни кўрсатмақдан уялдим,
Ютдим бутун қайғуларнинг, мотамларнинг оғусин.
Жон тутғуси бўлган кўзи оғир, нозли сузиларди,
Бироз бурун чоғир ичган париларга ўхшарди.
Билмам нечун ўйнарди!..
Каъба узра айлангувчи кўгарчиндек3 юрагим.
Соатларча шул кўзларнинг теграсида айланди.
Бироқ у
Менга сира боқмади.
Йиғладим,
Кулдим, Ёлиндим.
Тушундим –
Биттаси ҳам мизожиға ёқмади.
Йиғла бир оз, ўксузланган тилагим,
Мен ҳам сендай бахтсизликка тутундим,
Умидсизлик ора тушуб, йўқсул жоним ўртанди.

Савол ва топшириқлар:
1. Шеърнинг номига эътибор беринг. Шоирнинг кўз ёшларига мурожаат қилаётганлиги сабабини айтинг.
2. „Куним каби узун, қора шу кечада кутуб мен“ мисрасида шоирнинг бадиий ифода маҳорати қандай намоён бўлганлиги ҳақида фикр юритинг. Куннинг қора кечага ўхшатилаётганида мантиқсизлик йўқми?
3. Лирик қаҳрамоннинг кўз ёшига эриша олмаётганлиги ва унга ялинаётганлиги боиси ҳақида мулоҳаза билдиринг. Кўз ёши унга нима бериши мумкин эди деб ўйлайсиз?
4. „Умидимнинг кўп чидамли тераклари йиқилди” мисрасидаги ташбеҳни шарҳланг. Унинг миллий асослари ҳақида фикр билдиринг.
5. Ўлимдан нажот топмоқчи бўлаётган лирик қаҳрамон руҳий ҳолати ҳақида ўйлаб кўринг.
6. Қаҳрамоннинг: „Ер юзида борлиғимни кўрсатмакдан уялдим“ деган ҳасрати сабабини топишга ҳаракат қилинг.
7. Шеърдан маҳбубанинг хумор кўзлари жуда образли тарзда тасвирланган ўринни топинг ва буни изоҳланг.
8. Шеър охирида мисраларнинг қисқариб, бир сўз бир сатрга айланганлиги сабабини тушунтиришга урининг. Бунга бирор бадиий эҳтиёж бормиди?
9. Шеьрнинг оҳангига эътибор қилинг. Уни лирик қаҳрамон кайфиятига солиштириб кўринг.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …