Главная / Маданият / ХУРШИД ДЎСТМУҲАММАД (1951)
<

ХУРШИД ДЎСТМУҲАММАД (1951)

70-йиллар ўзбек насрида кечган янгиланиш жараёнини Хуршид Дўсмуҳаммад ижодисиз тасаввур этиш қийин. Хуршид Дўстмухаммад 1951 йил 8 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, ТошДУнинг журналистика факультетида таҳсил олди. (1973). Дастлабки китоби 1989 йили “Ҳовли этагидаги уй” номи билан дунё юзини кўрди..

xurshid-dustmuhamadШундан кейин ёзувчининг “Паноҳ”, “Оромкурси”, “Сўроқ”, “Соф ўзбекча қотиллик”, “Маҳзуна”, “Ибн Муғанний”, “Ёлғизим – Сиз”, “Кўз қорачиғидаги уй”, “Жажман” (1997) асарлари, шунингдек, “Х^ижроним мингдир менинг” (2000) қисса ва ҳикоялар  тўплами, “Бозор” (2000) романи нашр этилган.

Шу билан бирга Хуршид Дўстмуҳаммад “Ҳамид Аъламовнинг айтолмаган гап- лари” хотира-эссеси ва “Журналист бўлмоқчимисиз?” (2002) рисоласи ҳамда “Чаён- гул” (2000) киноценарийси муаллифи.

Хуршид Дўстмуҳаммад таржимонлик соҳасида ҳам ўз кучини синаб кўрган. У А. Рюноскенинг “Расёмон дарвозаси” ҳикоясини, Т. Пўлатовнинг “Етти ҳузур- ҳаловат ва қирқ қайғу-алам” романини ўзбек тилига таржима қилган.

МИРКОМИЛБОЙНИНГ ҚАЗО БЎЛГАН НАМОЗИ (Ҳикоя)

Извош гузардан ўтиб катта кўчага бурилди ҳамки, Ёқубхўжадан садо чиқмади. Бой икки-уч дафъа қамроҳининг авзоига зимдан кўз югуртирди. Ёқубхўжанинг кадди уникидан ярим карич тик, шу боис у ўтирган ҳолида ҳам хийла салобатли кўринади. Одамлар, “Ёқуббойнинг шахсий қўриқчиси” деб ran тарқатишди, “Мир­комил унинг измидан чиқмайди” деганлар ҳам бўлди.

Тўғри, Ёқубхўжа кўз очиб топтан маслаҳатгўйи бўлмаса-да, унча-бунчани хушлайвермайдиган Миркомил- нинг ишқи шу одамга тушган, бинобарин, ёнида доим уни олиб юришга одатланган эди. Ҳақиқатан, унинг Ёқубхўжадан яширган-нетган сири бўлмаган. Суриштириб келганда, Миркомил кимдан, нимани сир тутган, ўзи!.. Қув ёхуд маккор бўлганида

раҳматли отасининг Макка ва Мадинада такя курдириш ниятида ўттиз минг тилло васият қилиб қолдирганини уезд хокимига айтармиди?! Соясидан чўчиса, ҳатто ўз пушти-камаридан бўлган ўғил-қизларидан ҳадик-хавотирда яшаса етти ёт бегона, бунинг устига ғайридин Искандарни[1] гумашта қилиб олармиди?! Икки кўзнинг бири янглиғ ёнидан узоқлашмайдиган Ёқубхўжадан ҳам гумондор юрса, уни дўстми- душманми дея бош қотирса… одамнинг хар нарса бўлгани яхши эмасми!.. Йўқ, Миркомил бундай мужмалликка тоқати йўқ – у жини суйганга ҳам, суймаганга ҳам дилидагини ямламай айтган.

Извош кўтармадаги завод кўчаси муюлишига етди, бой “ана ёрилар, мана ёри- лар” деган ўйда хамроҳининг қуюқ соколига караб қолди. Шунда:

  • Тўхтат, извошни!.. — дея ҳайқирди бой.

Бир маромда йўрғалаб бораётган қўш-от сувлуғи туйқус силтаб тортилганидан пишқириб, тумшуғини тўшига босгудай бошини қийшайтириб тўхтади. Извошчи “нима ran” дея ортига ўгирилиб улгурмай, бой тош йўлга сакраб тушди. Извошчи хам, Ёқубхўжа ҳам бойнинг муддаосини тушунмай, унинг изидан караб қолишди.

Миркомил катта-катта қадамлаб, коп орқалаган кишининг тепасига бостириб бор­ди. Оғир юк остида икки букчайган киши бойни кўрди-ю, кўсак тўла қопни “тўп” этиб ерга ташлаганича тили калимага келмай, кўркканидан салом беришни ҳам унутди.

  • Қаёққа обкетяпсан, кўрнамак?! – Ўтакаси ёрилган киши дудуқланди. Бой унинг жавобига муҳтож эмас эди. – Куппа-кундузи ор қилмадингми?!

Чангга беланган, яғири чиккан ок яктагининг енгини билагига қадар шимарган ишчи қулок-чаккасига бехос тушган тарсаки зарбидан чайқалиб бориб деворга суя- ниб қолди…

Извош завод дарвозасининг рўпарасига етгандагина Ёқубхўжа тилга кирди:

  • Чакки қилдингиз, ака…

Ҳали ғазаби сўниб улгурмаган Миркомил “сен маҳмадоналик килма” деган маъ- нода хамроҳига каттиқ ўқрайди. Ёқубхўжа эса бойнинг жахли чапакай чиққанига яраша босиклик билан бўлса-да, ўпкалади:

  • Аши, бир коп кўсакни куппа-кундузи ўмариб чиқишига нима мажбур қилганини суриштирмадингиз-ку… Жўжабирдай жондир, хойнаҳой…

Извошчи отнинг яғринига тарсиллатиб қамчин босди. Миркомилбойнинг ўнг коши тепага сапчиди.

  • Жўжабирдай жон бўлса оиласини ўғирлик орқасида боққани маъқулми?!

Ёкубхўжа дарҳол жавоб кайтармади, извош завод ҳовлисига кириб тўхтагачгина бояги ўпкаланганнамо охангда мулойимлашиб деди:

  • Одамларди кўнглига қаранг-да, ака… Ҳақ гапни айтаман деб… у ёкда Темурхожини изза қипсиз…

Темурҳожини изза қилгани рост. Изза қилмаслик учун ҳақ гапни айтмаслиги ке- рак, айтмаса… ахир, Миркомилнинг хусумати йўқ, талашган мол-ҳоли йўқ, уни жин урибдимики, Темурҳожига душманликни соғинса!..

Нимабўлдию, элликбоши кўчабошидайўлиқиб,“Таксир,қозиликкаТемурҳожини мўлжаллагандик, сиз нима дейсиз?” деб сўради. Миркомил ортиқ ўйлаб турмади, “Ҳожи халол одам, юртнинг хизматини қилсин” деди-қўйди. Орадан уч-тўрт кун ўтмай эшикка йўқлаб келишди. Бой ташқари ҳовлига чиқса, супа ёнида элликбоши билан янги қози – Темурҳожи қўл қовуштириб турибди.

  • Келинглар, келинглар! Қани, ичкарига, – деди бой меҳмонхонага чорлаб.

Меҳмонлар оёқ тираб туриб олишди.

  • Бирров кирдик, – деди ўнғайсизланиб элликбоши. – Аши, ҳожингиз сира қўймади… Бир ният қилган экан…

Элликбоши гапини адоғига етказгунича қози тутуннинг боғичини ечиб, зарбоф тўнни қўлига олди. Миркомилбой келувчиларнинг муддаосини тушунди.

  • Э, баракалла-а! – деб юборди у бошини чайқаб. Мезбон мамнун бўлди, деган ўйда ҳаракати дадиллашган мехмонлар тўнни кўлга олиб улгурмай бой муддаосини ойдинлаштирди:
  • Бу ишларинг дуруст эмас… Бнр оғиз ризолигим эвазига ҳадя келтирибсизлар- ми, ундан чиқди, ризолик бермаган такдиримда ортимдан тош отар экансиз-да?!

Темурҳожи икки қўллаб тутиб турган тўнни тушириб юбораёзди. Элликбоши тушунуксиз ғўлдиради:

  • Йўғ-э, тақсир!.. Биз… ҳожингиз, оқ фоти\а олай деб…

Миркомилбой ўзига етганча кайсар ҳам эди – у элликбошининг тутилиб-бўғилиб гапиришига қулоқ солмай, кўнглидагини охиригача айтди:

  • Хушомадни бандага эмас, Худога қилинглар!..

Ёқубхўжа бўлса, “тўғри гапни айтаман деб душман орттирасиз” дейди. Ҳақ гап­ни айтгани учун душмани ортадими?.. Ҳақ гапни айтиш душманликми?.. Ахир у кимга, қайси хамюртига ёмонликни раво кўрди?!

Феъл-атвори шундай экан, начора, бир юмалаб бўлак одамга айланиб қололмаса! Ҳакдан воз кечиб ҳар кимнинг кўнглига карай олганида бир уй бойваччанинг бетига оёк қўйгудай иш қилмас эди. Энди афсусланиш, пушаймонлар қилиш осон, лекин… табиатидаги кажбах.сликдан қутулиш фурсати жон чиқар вақтига қолди…

Убайдулла жунфуруш Майлисойдаги заводига икки қур келиб уйига таклиф қилиб кетди. Айтилган куни Ёқубхўжани эргаштириб борганида бир уй меҳмон гур- ра қўзғалиб Миркомилнинг ҳурматини бажо келтиришди. Бой, ёнида Ёқубхўжа – уй- нинг тўрига ўтиб жойлашиб ўтириб олгунча йиғилганларнинг кандай одамлар экан- лигини, ҳатто бир-иккиси ўзаро маъноли кўз уриштириб олганигача пайқаб улгурди. Деразага яқин ўтирган Ғафуржоннинг туси гезарди. Берида – Ғафуржоннинг амакиси Ҳошимбой, сўнг пахта тижоратини энди-энди йўлга кўяётган Ниғмонбек! Уларнинг ҳеч бирида Миркомилнинг хусумати йўк, хусумат қайда, йиғилганларнинг ҳеч бири Миркомил билан беллашадиган сармоя жамламаган, шу маънода ҳам бу давранинг посонгиси Миркомилбой учун хийла енгиллик қилиши аён эди.

Миркомил сир бой бермади. Илиққина суҳбатга гоҳ қўшилиб, гоҳ сўзсиз бош ирғаб ўтираверди. Тўсатдан Ҳошимбой гурунг мавзуини бузди:

  • Закот – фарз! Закотдан бўйин товлаш бенамозлиқдан кам бўлмаган гунохд ка- бир!

Миркомил умр бўйи лойнинг ичидан чиқмаган кулолдай ранги заҳил Ҳошимбойнинг афтига чимирилиб қаради. Ёқубхўжа қуюқ қора соқолини қўл учида сийпалади.

Гапга ran уланди, суҳбатга ғийбат, фисқи фасод аралашди. Ким оғиз очса, айтга- нига Миркомилдан тасдиқ ишорасини кутар, бойнинг авзоидан эса на эътироф, на-да эътироз маъносинн уқиб бўларди. Ниғмонбек ҳам гурунгга қўшилди:

  • Закот тўлаш ниятидаги одамнинг кўнгли тоза бўлмоғи лозим, – деди у хотинча- лиш овозига зўраки салобатли тус беришга уриниб. – Бизлар-ку, майда… давлатманд- ликни ҳавас қилувчилар, холос… эррайма[2] бойлар орасида ҳам закотга хиёнаткорлар бор экан…

Миркомилнинг тишига оғриқ тургандай кўзини бир зум юмиб-очди-ю, сир бой бермасликка уриниб, икки бармоғи билан иягини чимдиб олди.

  • Ниғмонбек!..

Келишганидан бери илк бор овозини баралла қўйиб мурожаат қилган Ёқубхўжанинг салобати ҳаммани жим қилиб қўйди. Одатда, Ёқубхўжа гапни бош- лаб қўйиб, хийла фурсат сукут сақлар, аксари ҳолларда, шундай сукутининг ўзиёқ бузуқ ниятли суҳбатдошни анча саросимага солиб қўяр эди. Бу сафар ҳам у худди ran бошламаган одамдай жим, лабини қимтиб кўзойнаги остидан Ниғмонбекка қадалиб каради. У қайтиб тилга киргунича Ниғмонбек неча қизариб-неча бўзарди. Ниҳоят, Ёқубхўжа сукут билан азоблаш “машқи”ни маромига етказгач, сўради:

  • Бу, кичкинтойни кулала қилдиларми?

Ниғмонбекнинг баданидан совуқ тер чиқиб кетди. “Ёмон чикитти-ку[3], аблаҳ!” деб сўкинди ичида.

Миркомил енгил тортганини сездириб қўйиш маъносида бир қўзғалди. Ниғмонбек ўтган йилнинг жадйи кунлари ўғил кўрган, бойнинг ҳурмати учун унга “Комилжон” деб исм қўйган эди. Энди Миркомилга пичинг қилиб, уни ёмонотлиққа чиқармоқчи… Миркомил эса…- “ўша хурмати чинми, манави пасткашлигими?” деб мана, орадан беш йил ўтгач, мулоҳаза посангисига қўйиб-олиб, олиб-қўйиб кўраяпти… Оғзига кучи етмаганлар, “Миркомил айрим даромадларидан закот тўламайди” деб овоза қилгани бойнинг қулоғига етган, шуни эслади-ю, ўша машваратнинг нишаби қай то- монга оғганини ўша пайтда қисман ва ҳозир тўла-тўкис пайқаб етди. Тўкин дастур- хон теварагида ўтирганлар пинҳона кўзлаган муддао амалга кўчаётгандек бараварига бойнинг оғзига тикилди. Миркомил ҳеч бир даврада сўзини йўқотмас, умуман, тили қисиқлик нима эканини билмас эди.

  • Закотдан баҳс кетди-и. Яхши… Ашнақа мунозаралар бошлаганда… – деди у ҳафсаласизлик билан бепарво оҳангда ва “тортишиб ўтиришга арзимайсанлар” де- гандек, тўсатдан гапнинг думини юлди:
  • Закот-ку, фарз, илло закотнинг олдида нима бор?.. – Бой саволи жавобсиз қолишинн аниқлаштириб оладиган фурсат жим бўлди-да, ўтирганларнинг жон- жонидан узиб олди: – Ашнақа-да, закотдан аввал ушр бор… Закот тўлови хусусида эрраймалик қилишдан бурун ушрни тушуниб қўйсинлар…

Тижорат сўқмоғида энди атак-чечак қилаётган ҳамюртлари, диндошлари бу бо- рада катта-катта кўчалар очиб улгурган Миркомилнинг оёғига осилишлари не учун керак бўлди?.. Ахир бой уларнинг мушугини “пишт” демади, аксинча, қаддини рост- лаб олсин деган муродда нечтасига қарз берди… фақат Ғафуржон омонатга хиёнат қилди, иш қозигача етди…

Наҳотки, шу душманлик бўлса?! Кимсан, Миркомилбой шунча давлат, шунча иззат-обрўйни наҳотки ўз халқига душманлик ниятида тўплаган бўлса?.. Агар у ўз хамшаҳарларига ғайирлик қилса, Убайдулла жунфурушникида йиғилганларга: “Бир фаранги бойнинг завўдини Анжанга кўчириб келтирмоқчиман. Ашининг маслаҳатига бораман», деб айтармиди!.. Ахир ўша пайтларда барча бойлар топганини хорижга сотиш билан банд, завод қуриш ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмаган, бехдсоб даромад келтирадиган бундай ниятни ҳеч бир бой ошкор этмас эди. Лекин Миркомил шундай килмади. Айтди. «Билса билсин, уддасидан чикканлар ҳаракатга тушсин”, деди… Дедию ўзига дўст эмас, ғаним орттирганини, у ғанимлар ўзга юртлардан ке- либ юртни, диёрни босиб турган ўрислар эмас, ўзининг ўзбеклари эканини… жуда- жуда кеч билди.

Кўпни кўрган Миркомилдек уддабурон инсон ҳам омади кулиб боққан одам- ни бегоналар эмас, аввалбош ўз яқинлари кўролмаслигини жуда-жуда кеч англа- ди. Англагунига қадар… ҳамюртлари жонига ора кириш, уларни ўрис истибдоди- дан ҳимоялаш йўлларини излаб, саъй-\аракатлардан толмади. Култепага масжид, Мадраса, мусофирхона, касалхона, ҳаммом қуришни режалаштирганида ўзининг манфаатини кўзламади, аксинча ҳаловатидан айрилди: шаҳар ҳокимияти вилоят ҳокимиятига, вилоят ҳокимияти ўлка губернаторлигига рухсат сўраб нома йўллади. Ииғину муҳокаманинг адоғи кўринмаса кўринмадики, иш жойидан силжимади. Уезд махкамасидаги йиғинга бойнинг ўзини таклиф этишди.

  • Э-э, Миркомнл Мирмўминбаев ўзлярими? – кўзойнагининг тепасидан мўралаб савол қотди ҳашамдор стол юқорисида ўтирган семиз юзли, ҳарбийча энгил-бошли киши. Бу беписанд ran бойга оғир ботди. Ҳарбийча либосли киши саволини давом эттирди: – Та-акс, бу, страительствага цель нема? Цел-ль?!

Миркомил ҳайбатли, унча-бунча инсон зоти яқинлаша олмайдиган бундай маҳкамаларда шу қадар саёз, бемаъни саволлар берилиши мумкинлигини тасаввури- га сигдира олмас эди. У ҳайратидан ёқа тутиб турганида, бошлиқ татарбашара киши томонга шох ташлаб сўради:

  • Целни нима айтамиз?
  • Мақсад, муддао, – жавоб қилди татарбашара киши.
  • Айтмоқчиман… Мақсад, муддаў нима қуришдан?.. Авторитет…— татарбашара киши, “обрў” деб илова қилди. Бошлиқ такрорлади: – Абру керакми-и?..

Энди Миркомил кўзларига ишонмади. Тушунтирай деса, бошлиқнинг сто- ли устидаги семиз қоғоз тахламида кўзлаган барча нияту мақсадлари кайта-қайта баён этилган. Тушунтирмай деса, сўлқиллаган лунжини осилтириб ўтирган бошлиқ меровроқми?..

Бой ўйини ўйлагунича ўзини атайин довдиртабиат қилиб кўрсатаётган бошлиқ, қоғоз тахламини варақлай-варақлай, чеккасига икки кат қалин чизиқ тортилган саҳифасини очиб, Миркомилга синчков бўзрайди. Юзи, лунжи таранглашиб кизарди ва лабини қимтиб, лунжини шишириб татарбашара кишига нимадир деб пўнғиллади. Татарбашара киши бир қўзғолиб олгач, чала-чулпа ўзбекчалади:

  • Бу қураётган учреждинлар фақат сартларға хизмет қиламиш икан, касалхонада только сартлар лечит қилар имиш, ҳаммомға пақат ерлик аҳоли пользоватся итар- миш. Бу қандай ran бўлай?!

Миркомилнинг тарвузи қўлтиғидан тушди – мусулмонлар касалхонасининг та- лабларини, мусулмону кофир бир хаммомда ювиниши оддий инсоний одобга хилоф- лигини тушунтирмоқчи эди, бирдан ниятидан қайтди – у кўнглида туғилган тоза ния- ти не сабабдан беш-олти йилдан буён чўзилаётганини, ҳарчанд уринмасин, раҳматли отасининг васиятини рўёбга чиқара олмагани боисини тўсатдан – фавқулодда англаб етди. Энди ўйлаб кўрса, ҳарбийча кийинган бошлиқ илоннинг ёғини ялаган экан. У тарвузсимон юмалоқ калласини сарак-сарак қилиб кулиб-тиржайди ва:

  • Вот, бунда, – деди стол жавонига имо қилиб. – Ку-уп севеденилар китирганлар. Так что… шутка кетмайди, бай! Давай, дружно, а то!…

Миркомил ўрисчани чала-ярим гапирар, унча-бунча тушунса-да, ўзини бу тил- дан мутлақо бехабардек тутар, шу “ҳийласи” айрим ўринларда иш бериб қолар эди. Уша сафар уезд маҳкамасидан чиқиб кетди хамки, бир неча кунга довур қулоғининг тагидан, тилининг учидан «дружно» деган сўз аримади. “Дружно, дружно… дўстона, иттифоқ, бирлик… хар ким уддасидан чиққан яхшилигини аямаса, савобни кўзласа, шум ниятбўлмаса… Шу-да, дўстонаяшаш!.. Савоб истасанг-да, савобингбошқаларга гунохдек ботса, у ҳолда ким дўст-ким душман?! Севедениеси кўп эмиш. “Ку-уп се­веденилар китирганлар” деди. Ҳай, истибдод мақсадида келган ўша хдрбий бошлиқ тоифасидаги қорни, мияси тўла ғараз одамлардан гинаси йўк, лекин унга ким севеде- ни келтирган?.. Миркомилбой ҳақида кўплаб севедениларни ким унга етказиши мум- кин?.. Искандардан шубҳаси йўқ, унинг атрофида айланишадиган бошка ғайридин бўлмаса, у ҳолда ким уни сотади, ким?..” Турли давраларда йиғиладиган барча та- ниш башараларни бирма-бир кўз ўнгидан ўтказди – боши қаттиқ қотди.

Миркомилбой кўнглининг бир чеккасида айланишаётган шубҳани илғадию, илғагани тилига кўчишидан қўрқиб, ўзини чалғитишга тутиндн. Тутинса-да, “Нақотки?!” деб такрорлайверди.

Ротмистр Розалион қалин мукова орасидан тепасига “Чақувлар” деб ёзил- ган варақни олиб, уни дахани ингичка полковникнинг столига қўйди. Хона сохиби варақка эриниб кўз югуртирди.

  • Ишончлими?.. – ҳомуза тортиб сўради у.
  • Ҳар хабарига мўмай-мўмай олаяпти, жаноби олийлари!

Полковник «чакувчи» деган ёзув тўғрисидаги исмни ўзича шивирлади:

  • Кел-ди…— ўкиб бир зум ўйга чўмди-да, бармоғини нуқиб туриб сўради: – Ма- навининг ўзи назоратдами?
  • Худди шундай, жаноби…

Полковник “бас” дегандай кафтини қулоғига босди. Гапи бўғзида колган рот­мистр тисарилиб ташкарилади. Эшик ёпилар-ёпилмас полковникка жон кирди – у ўтирган жойидан энкайиб жавондан қоғоз тиқилаверганидан семирган папкани олди, очди ва охирги варакларга кўз югуртирди. Шошиб, ютоқиб ундаги сўзларни хджжалаб, янги келтирилган варақдаги ёзувларга солиштирди:

  • Та-акс… Қори чакки эмас… Комилбойни Тошкангача қўшни купеда кузатиб борган… Бой Тошканда Олимжонбоев исмли купес билан учрашган… Та-акс… Олим- жонбоев ҳақида… Мана, Содиқ келтирган… Тўхтабой Олимжонбоев!.. У билан ҳам алоҳида шуғулланамиз! Та-акс, бойнинг сарф-харажати, банкдаги давлати Келди- нинг назоратида… Та-акс, яхши!..

Полковник янги келтирилган варақни қайта бошдан назардан ўтказаётиб бош чайкади. “Бундан хабаримиз бор”, деди шивирлаб. Шу пайт телефон жиринглади. Полковник зўр бир мамнуният билан телефон дастагини қулоғига босаётиб, қоматини ростлади.

  • Полковник Сошальский эшитади!

У тинимсиз бош ирғаб нималарнидир тез-тез қоғозга қайд қилди. Нихоят, кўрсатмалар тугади, шекилли, тўсатдан овозини кўтариб: «Бор, жаноби олийлари!» деди топишмоқ топган боладай қарийб хайқириб, сўнг оромкурсининг қирғоғига ке- тини илинтириб ўтирди-да, янги маълумотни чўқиб-чўқиб хижжалади:

  • Анжаннинг учинчи қисмида яшовчи Мадрайимхожиникида… йиғин бўлди. Миркомилбой раислик қилди… Мазмуни – сарт ўғлонларни солдатликка жўнатмаслик маслаҳат… Даъват… ҳа-ҳа, ёзма даъват тайёрланган!..

Полковник жим бўлди. Бир оздан сўнг яна гапирди:

  • Ҳа-ҳа, эртасига… мана, бор-бор, сахдрлаб Мирмўминбоев поездга миниб Ско­белев™ жўнаган. Фарғона губернаторини қўлга олишга уринган… Нима дедингиз?.. Маълумот келтирувчиларми… Ха-ха-ха-а!.. Э-э, жаноби олийлари, бу сартларга-чи, турт танга берсангиз Миркомил деган бой экану, ўзининг отасини сотади!.. Ҳи-ҳи- ҳи!.. Ўзимизнинг хуфияларга иш қолдирмайди булар!.. Розалионнинг бир ўзи, ха, бало у, бир ўзига йигирматаси тинимсиз маълумот етказиб туради. Ҳа-ха, ҳаммаси бир-бирининг кетидан қўйилган… Хотиржам бўлинг, жаноби олийлари!..

♦ * *

Миркомил тонгги ғира-ширада юк вокзали яқинидаги тепалик ёнбағридан хандақ қазиётиб Мадраимҳожиникидаги йиғинни, унинг эртасига Скобелев™ бор- ганини хам эслади. Ҳарбий қокимнинг эшигида узок сарғайиб ўтирди, алҳол, уни ҳокимнинг муовини қабул қилди.

  • Анжандан канча мардикор оласиз? – сўради у гапни чўзмай.
  • Нима эди? – ўсмоқчилади муовин.
  • Барининг ҳақини тўлаймиз! Бизнинг йигитлар Рассини ўрмонларида жон сақлаб яшолмайди. Совуқ!..

Муовиннинг ранги гезарди.

  • Ў-ў!.. Давлатингиз шунчалик зиёдами?.. – деб юборди энтикиб.
  • Борини бераман… Тўлаймиз, лекин биронта фарзандимизни жўнатмаймиз!..

Миркомил зимдан иш битирадиган қув табиатли одам бўлганида ҳарбий ҳокимга келиб бор ниятини тўкиб сочармиди! Шундай одам бўлгани учун хам Содиқ, Қори, Келди… исмли юртдошлари, диндошлари кетида илашиб юриши, босган қадами, айтган сўзини оқизмай-томизмай пешма-пеш етказиб туриши мумкинлигини сира- сира тасаввурига сиғдиролмас, бу шубҳасинн ҳатто хозир ҳазм қилолмаётган эди. Лекин, мана, ўйлайдиган пайти келди, ҳаёт шундай экан-да, во ажаб! Ҳатто энг эзгу, савобли орзу-ниятингга етишмоқ учун ҳам ҳийлакоррок, маккорроқ бўлишга мажбур экансан. Акс холда, тубанлик ва маккорлик пардаси билан химояланмаган энг тоза ва ҳалол ниятларингга хаётнинг ўзи муттасил тупуриб, уларни оёқ остида топтаб, тупроққа қориштириб ўтар экан.

Эҳтимол, Миркомил шу аччиқ хақиқатга риоя қилганида сургунма-сургун, камоқма-қамок сарсон-саргардон бўлмас эдими!.. Атрофида лайча итдек гир-гир ай- ланиб, дўқ-пўписа қилаётган аскарчанинг измига бўйсуниб шу саҳармардонда лой аралаш тупроқ кавламаётган бўлармиди?! Э-эҳ, фалак!..

Лоақал Истанбулда Анвар пошшонинг маслахатига қулоқ солганида…

  • Туркистондан умидни қўпоринг, Миркомил сайим, бизим юрдда қолабилурсингиз,— деган эди Анвар пошшо.
  • Мен бу ерда қолсам, болалар-чи, оиламнинг аҳволи не кечади? – деб эътироз билдирди Миркомил.
  • Жужуқлардин, насллардин-да қайғурманг, сайим. Иншааллох, уларни-да, бу ерда гўтаражакмнз. Ота юрдимиз ҳурият эдана қадар бизим Истанбулда яшая билу- рингиз.

Миркомил гўё Анвар пошшонинг таклифига розилик бергандек бўлди-ю, ичида нимадир узилиб кетди, қўл-оёғидан мадор қочди.

  • Жужиқларни, наслларни кўчириб келармиз, пошшо ҳазратлари, – деди Мир­комил қаҳратонда қолган одамдай совуққотиб. – Лекин ватанни қандай опкеламиз?.. Ватанни кўчириб бўлмайди-ку!..

Энди ўйласа, ўшанда Миркомил ичидан ёмон зил кетган экан, кўксининг аллақаерида “чирт” этиб узилган нарса энди бутун вужудига тарқагандек бемадор- бемажол… ўй-хаёлга ғарқ, қўли онгсиз, шуурсиз тупроқ қазир эди, холос… Тўйларда ғарчли бачкана этик кийиб хотинчалиш рақсга тушадиган баччалардек гирдикапалак бўлаётган аскарча маҳбус қазиётган чукурча одамнинг белига келиш-келмаслигини чамалади-да, дам чуқурга дам чор-атрофга аланг-жаланглаб олгач “Бўлди, етади!” деди.

  • Энди кунингиз битди, бой, – деди у тўсатдан ўдағайлаб.

Миркомил қулоғига ишонмай аскарчага ўгирилди. Ўгирилдию, қоши чимири- либ, юрагида санчиқ қўзғади. Ғудраниб, сўкинди.

  • Комилжон ака, шошилинг, қочишдан бўлак илож қолмади! – деди қўлга олин- ган кунга ўтар кечаси уйига яширинча келган дўстларидан бири.
  • Тинчликми? – бамайлихотир сўради Миркомил.
  • Эртаминан сизни хлбс этишга буйруқ бор. Большовойларнинг нияти бузилди.
  • Нияти бузилса менга нима?.. Менинг ниятим бузуқ эмас-ку! Ҳибсга неча қайта олди, тағин чиқиб келавераман-да!..
  • Гапни чўзманг, ака, тонг отмай Анжандан чиқиб кетасиз. Зудлик билан Афғонга ёхуд Туркияга жўнайсиз. Хўп, денг!..

Миркомил қайсар эди – хавотирни х.ис этмай мийиғида кулди.

  • Афғонминан Туркияда Худо бошқами?.. Ҳамма ерда Худо бир, пешонада бори- ни хар ерда-да, кўраверамиз…

Дўсти йиғлаб юборди, саҳарда – кун ғира-шира ёришмай эса – бойни олиб ке- тишди ҳамки, мана, уч ой ўтаяпти: на сўроқ бор, на жавоб! Мана энди мишиқи аскар­ча бола “кунингиз битди” деб мил тик ўқталиб турибди.

  • Ё, рахмдил эгам, – деб юборди Миркомилбой, – кимларнинг қўлига топшир- динг кулингни?!
  • Инқилобий трибунал қўлига! – бидирлади аскарча. Миркомил ҳибсхонадан олиб чиқишганидан буён кетида келиб хандақ қазигунича беш-олти одим нарида “чурк” этмай босим тамаки тутатиб турган ўрта ёшлардаги кўзлари мовий соқчига маъносиз тикилди. У хамон жим эди, ўзбек бола яна бидирлади: – Ҳукм бор, хозир, ашетта бажо келтирилади!..
  • Ўйлаб гапираяпсанми? Валдирайвермай, отингни айт, бола?
  • Менга дўқ урманг, Мирмўминбоев! Аскарни ҳақоратлаш – инқилобни ҳақоратлашдир!..
  • Отангди отини биласанми?
  • Отамди отини нима қиласиз суриштириб, барибир отиласиз!..

Саҳар эпкини эсдию, Миркомилнинг димоғини янги қазилган тупроқнинг ёқимли иси қитиқлаб ўтди. Бой юзини хандақ томон бурди. Аскарча ҳамон нималардир дея бидирлайверди.

  • Менга сув келтир, таҳорат олай!—чўрт кесди унинг гапини бой.

Аскарча бир зум вайсашдан тўхтадию, овозини баралла қўйиб хахолаб юборди. Зум ўтмай қўққисдан кулгини бас қилди, бирдан жиддий тортди. Турқи гезариб, жус- саси инқилобий тус олди.

  • Нималар деяпсиз, бой! Буйруқ қиладиган даврингиз ўтди. Энди пўписангиз кетмайди!

Миркомил оғир бурилиб, аскар ва аскарча томон ўгирилди, унинг мош-гурунч мўйлаби асабий титрар эди. Афсус-надомат ўрнини адоқсиз ва оғир ўйчанлик эгалла- ётган нигоҳини кўтариб аскарчани бош-оёқ кузатди. Маҳбусдаги бундай ўзгаришни кўриб ҳайратини яширолмаган мовий кўз соқчи, ниҳоят, аскарчага қараб дўриллади:

  • Нима деяпти?
  • “Сув келтир” эмиш! Таҳорат қилармишлар! Таҳоратни ашиёкда қилади, энди!..

Мовий кўз соқчи тутақиб кетди.

  • Одамнинг боласимисан, мол?! Ўзингнинг сартинг бўлса, мусулмон бўлсаларинг, охирги илтимосини бажарсанг ўлиб қоласанми, энағар!..

Аскарча кўрққанидан ерга ўтириб қолаёзди. Тиззаси қалтираб, энкайиб соқчининг ёнига милтиғини қўйди-да, қоқилиб-суқилиб қамоқхона биноси томон ғизиллади. Миркомил мовий кўз соқчидан андиша қилганидан унга ортиқ қараб туролмади – шаҳар томон ўгирилиб олис-олисларга кўз ташлади. “Наҳотки?..” деди беихтиёр пи- чирлаб.

Орадан кўп ўтмай аскарча шошилиб қайтиб келди-да, Миркомилнинг оёғи остига обдаста қўйди. Бой икки-уч кадам четлаб ўтиб чўнқайди, таҳорат олишга киришди. Юз-кўзларини ювди. Яктагининг этагига, енгига артинди. Сўнг чакмонини хандақ ёқасига ўгириб тўшади-да, ортига ўгирилди.

  • Менга кара, бола, – деди жуда майин-вазмин о\ангда, – икки ракаат бомдодни ўқиб олай. Сўнг қад ростлаб, “Аллоху акбар!” дея қўл кўтарганимда отса отаверсин, тушунтириб айт, хўпми?

Миркомилбой “Мукаррар мовий кўз соқчи отади!” деган фикрда эди. Аскар бола жим бўлиб қолди. Хиёл фурсат ўтиб, “Яхши” деди бош иргаб.

Миркомил яланг оёғи билан камзулининг этагида қад ростлаб на қўл, на кўз ет- мас Маккатилло ёкка узок тикилиб тошдек қотди. Шу алфоз хийла фурсат хдяллади,

икки ракаат суннат намозини ўқимоққа ният қилди, қўлларини қулоқлари мақомига кўтариб, “Аллоҳу акбарр!” деди баралла. Субҳи содиқ сукунатида унинг овози гурил- лаб чикди, овозининг фавқулодда маҳобатли эшитилганидан ич-ичидан ғурурланди. Шу ўйда яна бир карра “Аллоҳу акбарр!” дегиси, шу каломнинг сеҳрли жарангига узоқ тин олиб қулоқ тутгиси келди-ю, ўйи охирига етмай қаттиқ силтаниб кетди. Шошилиб, “Аллоху акбар!” деб юбордию, ушбу калом сеҳрини яна бир бор вужу- дига сингдириш умидида иродасини жамлади.

Икки курагининг қоқ ўртасидан яна бир қаттиқ зарб еди – қандай бўлмасин, мувозанатни сақлашга тутинди – хаёллари янаям сокинлашди: у намозни бошлаш учун ният қилиб улгурди, холос… Парвар- дигорнинг буюклик сифатини зикр этди, ҳа, баралла ёд этди… Энди суннатни, сўнг фарзни адо этади… Миркомил елкаси, бели аралаш устма-уст санчилаётган, аъзои баданини ўпириб-қўпориб ўтаётган қўрғошин сочмасининг гўё ўзига дахли йўкдек бомдод намозини адо этиш ниятида тинимсиз “Аллоҳу акбарр!” дер, башарти, бир сония ортига ўгирилса, кейинги кунларда тилидан тушмай қолган “Наҳотки?” деган қаттол саволга жавоб топар – зеро, мовий кўз соқчи бояги-бояги чеккада тургани- ча тамаки тутатаётган, босар-тусарини йўқотган ўзбек аскарча эса талвасада устма- уст тепки босаётган эди… аммо-лекин Миркомил учун ўзидан чиққан ва бутун умр таъқиб этган душманини ўз кўзи билан кўриш орзуси ҳам ниҳоятда арзимас нимар- сага айланган – унинг учун бу ёруғ дунёда холис ният-ла бошлаган сўнгги ибодатини адо этишдан муқаддасроқ мақсад-муддао қолмаган эди, бироқ ақлсиз ўқ узилаверди- узилаверди…

Миркомилнинг тилка-пора бўлган жасади ўзи қазиган хандаққа гурсиллаб ағдарилди…

Савол ва топширик^ар:

  1. Миркомилбой қандай одам? Матнга таянган холда унга таъриф беринг.
  2. Миркомилбойнинг кўсак ўғирлаган одамга муносабатини қандай баҳолайсиз? Шу ўринда Миркомилбой ҳақми ёки Ёкубхўжами?
  3. “Хушомадни бандага эмас, Худога қилинглар!…” сўзларининг маъносини чақишга урининг.
  4. Закот нима? Ниғмонбек Миркомилбойни нима учун камситмоқчи бўлди? У мақсадига эришдими?
  5. Миркомилбекнинг фақат ўзини эмас, атрофдагиларни ҳам ўйлашини қандай баҳолайсиз?
  6. “…Савоб истасанг-да, савобинг бошқаларга гунохдек ботса, у холда ким дўст -ким душман” сўзларининг маъносини матнга таянган холда чақиб кўринг.
  7. Миркомилбойнинг мардикорликка олиниши керак бўлган йигитлар учун хак тўламоқчи бўлганлигини кандай бахолайсиз?
  8. Миркомилбойнинг устидан чакув бўлган. Чақимчи ким деб ўйлайсиз?
  9. Жужуқларни, наслларни кўчириб келармиз, пошшо хазратлари. Лекин Ватанни кўчириб бўлмайди-ку” сўзларининг маъносини тахдил қилинг.
  10. Миркомилбойнинг ҳибсга олиниши ҳақида фикр билдиринг. Шу воқелик ичидаги кишиларнинг хулқ атворини тахдил қилинг.
  11. Мовий кўз соқчи билан узбек аскар болани ўзаро қиёсланг. Миркомилбойнинг “Мукаррар мовий кўзли соқчи отади!” – деб ўйлашида асос борми?
  12. “… бу ёруг дунёда ҳолис ният-ла бошлаган сўнгги ибодатини адо этишдан мукаддасроқ мақсад-муддао қолмаган эди…” сўзларига изоҳ беринг.
  13. Ўзбек аскарчанинг ҳатти-харакатларини қандай баҳолайсиз?
  14. Ҳикоя билан танишиб чиққач, сиз қандай ўй-ҳаёлларга бордингиз? Қандай хулоса чиқардиниз?
  15. “… бирок акдсиз ўқ узилаверди-узилаверди” сўзларига юкланган маънони англашга ҳаракат қилинг.

[1] Александр Тимофеев Орскдан келиб колган. 1909—1911 йилларда Миркомилбойга гумашталик қилган. Бой унга Искандер деб лақаб қўйган.

[2] Эррайма – кеккайган

[3] Чикитти – тагдор киноя қилди-ку, демокчи.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

otaic-jq795mu5zhiqbia26_uptgju2x

Қандай ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қандай ҳолатларда хорижий олий таълим муассасасининг …