Главная / Жамият / Ичан қалъадан аҳоли кўчирилади деган хабарни маҳаллий мулозимлар рад этди
<

Ичан қалъадан аҳоли кўчирилади деган хабарни маҳаллий мулозимлар рад этди

Хива. Ичан қалъадаги кўчалардан бири.
Хива. Ичан қалъадаги кўчалардан бири.

Хива “Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси илмий котиби Дилмурод Бобожонов шаҳарнинг тарихий қисми бўлган Ичан қалъада азалдан истиқомат қилиб келаëтган аҳоли кўчирилмаслигини билдирди.

Бобожоновга кўра¸ Хива 1968 йили Марказий Осиëда биринчи мартда ЮНЕСКОнинг умумжаҳон маданий мероси рўйхатига одамлар тарихий изчилликда узлуксиз яшаëтган қадимий шаҳар сифатида киритилган.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати 30 ноябрь куни “Шавкат Мирзиëев Хиванинг тарихий қисмида яшаётган аҳолини шаҳарнинг тарихий қисмидан кўчирииш ҳақида топшириқ берди”, деб хабар қилган эди.

Бу маълумот Озодлик суҳбатлашган меъмор ва қадимшунослар учун шок ҳабар бўлди.

Тошкентлик меъмор Абдумалик Турдиев “Аҳолисиз Хива бу – жонсиз танадир. Аҳолини кўчириш топшириғи авантюрадан бошқа нарса эмас” дея қатъий норозилик билдирди.

Ўзбекистон маданият вазирлигининг Озодлик суҳбатлашган мулозими “Президентнинг гапи матбуот хизмати томонидан нотўғри талқин қилинган бўлиши мумкин”, деган эҳтимолни илгари сурди:

– Президент “шаҳарнинг тарихий қисмидаги аҳоли кўчириб юборилсин”, деб айтиши ақлга сиғмайди. Агар шаҳарда одамлар яшамаса, Хива музей-шаҳар мақомини йўқотадику?! Одамлар музейнинг бир қисмику?! Ажралмас қисми. Шаҳрисабзда шу йўл тутилганида шаҳарни ЮНЕСКО рўйхатидан чиқариш масаласи қўйилди. Менимча, матбуот хизмати президент гапидан нотўғри иқтибос келтирган, – деди мулозим.

Халқаро экспертлар хавотирда

Швейцариядаги Alerte Héritage ташкилоти Бош котиби¸ санъатшунослик фанлари доктори¸ профессор Светлана Горшенина ва айни ташкилот раҳбари, тарих ва меъморлик бўйича фан доктори Борис Чуховичлар 30 ноябрь куни Озодликка “Хива шаҳрининг қадимий тарихи ва бугуни ўртасидаги тирик боғликликни таъминлаб келаëтган шаҳар аҳолисининг кўчириб юборилиши кечириб бўлмас хатодир”, деган фикрни билдирдилар.

“Биринчидан, давлат одамларни ўз оиласининг қадимий тарихи ва хотираси билан боғлиқ кўприкдан жудо қилмоқда. Аҳолисиз шаҳар бу туристик супермаркетдаги туссиз сувенирдан бошқа нарса эмас. Аҳолини кўчириб юбориш эвазига дўкон очганимизда келадиган валюта тушумидан кўра¸ шаҳарни тарих билан боғлайдиган аҳоли қатламидан жудо қилишдан келадиган талафот кўлами катта ва даҳшатлидир”, – деди Светлана Горшенина

Озодлик 30 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг Хивага ташрифи давомида қилган баёнотларидан хабардор бўлган вилоят ҳокимлиги мулозими билан гаплашди.

Унинг айтишича¸ гап “тор уйда сиқилиб яшаëтган хиваликлар учун шаҳардан узоқ бўлмаган жойда янги уйлар қуриб бериш” ҳақида борган.

– Хива республика аҳамиятидаги шаҳар ҳисобланади. Бу шаҳарда ҳам уй-жой бўйича қийналиб президент порталига ëзаëтган оилалар бор. Шаҳарнинг тарихий қисмида тор ва ноқулай уйларда яшаëтганлар учун арзон уйлар қуриб бериш ҳақида гап бўлди¸ – деди ҳокимлик мулозими.

Хивадаги “Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси илмий котиби Дилмурод Бобожонов Озодлик билан 30 ноябрь кунги суҳбатда айтишича, “Ичан қалъа” музей қўриқхона мажмуи деб номланган Хиванинг қадимий қисмидан ҳеч ким кўчирилмайди:

– Ҳеч ким кўчирилмайди. Улар яшаган тарихий хонадонлар ҳам бузилмайди. Яқинда Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари шахсан келиб тарихий ҳудудда қурилаëтган иккита қурилишни тўхтатиб қўйди. Моддий-маданий мерос объектлари давлат кадастрига алоҳида белги билан киритилган.

Айни пайтда музей илмий котиби Хива тарихий марказини халқа тарзида ўраган “Дишан қалъа” қисмидаги баъзи оилалар кўчирилиши ва одамларга тегишли иморатлар бузилиши режаланганлигини билдирди.

Суҳбатдошга кўра¸ “Дишан қалъа” мажмуининг ЮНЕСКО умумжаҳон маданий мероси рўйхатига кирмагани маҳаллий мулозимлар учун қўл келмоқда.

Ўзбекистон маданият вазирлигининг Озодлик суҳбатлашган мулозими эса¸ Хиванинг “Дишан қалъа” қисмида ўнлаб тарихий ëдгорликлар мавжудлиги ва бу ëдгорликлар Маданият вазирлиги томонидан ҳимоя қилинади.

– Хива масаласида биз ЮНЕСКО олдида масъулият олганмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф билан борганида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО алоқаларини ривожлантиришга қаратилган 2021 йилгача ҳамкорлик дастурини имзолаган эди. Бу дастурда Хива ва унинг таркибий қисми бўлган шаҳар аҳолиси муҳим ўрин тутади¸ – деди мулозим.

Маданият вазирлиги мулозимига кўра¸ умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива шаҳридаги Ичан қалъа муҳофазаси кучайтирилган:

– Вазирлар Маҳкамаси “ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикасидаги ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 435-сонли қарорни 2018 йилнинг 9 июнида қабул қилган. Агар Хива тарихий қисмидаги аҳоли кўчирилса, бу қарорга зид бўлади, – деди мулозим.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

kolco

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

Рўйи заминда бир никоҳ бузилганда Арши аъло ларзага келади… Судга ажрим учун ариза топшираётган эр-хотин …