Главная / Жамият / Хива ҳокими ўринбосари 2 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди
<

Хива ҳокими ўринбосари 2 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари 2 минг долларни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзАга кўра, Хива шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари О.Ш. фуқаро А.З.га “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси” қурилиши учун 1 000 метр квадрат ер участкаси ажратиш эвазига ҳоким ўринбосари фуқародан 2 минг доллар миқдорида пора талаб қилган.

2018 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупцияга қарши курашиш бўлими ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳоким ўринбосари О.Ш. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Хива шаҳар бўлими мутахассиси орқали 2 минг долларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган О.Ш.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Андижонда она 5 яшар ўғлини уриб ўлдирди

16 октябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 яшар ўғли З.К.ни …