Главная / Сиёсат / Халқ таълими вазири ва унинг уч ўринбосари алмаштирилди

Халқ таълими вазири ва унинг уч ўринбосари алмаштирилди

2013 йилдан буён халқ таълими вазири лавозимда ишлаб келган Улуғбек Иноятов ишдан олинди. Унинг ўрнини шу кунгача инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Шерматов эгаллади.

5656565

Маҳаллий нашрларнинг 20 июнда билдиришича, вазирнинг биринчи ўринбосари Қодирбой Бектурдиев, вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинди. Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақатгина Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди

Ишдан олинганлар ўрнига Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаровлар вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Яна маълумот

32f5c9e2c6ba595c687680a6e5932eb6

Энг яқинларим олдида айбсиз айбдор бўлиб қолгандим – Ўзбекистонда вирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муратова билан суҳбат

15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган илк бемор Нигора Муратова ўтган вақт давомида ижтимоий тармоқларда …