Главная / Жамият / Тошкентда Visa ва Mastercard билан ишлайдиган 100 минг терминал, мингта банкомат ўрнатилади
<

Тошкентда Visa ва Mastercard билан ишлайдиган 100 минг терминал, мингта банкомат ўрнатилади

Ўзбекистон Марказий банки (МБ) Тошкентда Visa ва Mastercard карталарини қабул қилувчи 1000 дан ортиқ банкомат, ва 100 мингдан зиёд тўлов терминаллари ўрнатилишини маълум қилди.

card

Банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовнинг чоршанба куни Халқаро пресс-клубда бўлган йиғилишда айтилишича, банкомат ва тўлов терминаллари Humo миллий чакана тўлов тизими томонидан аввал Тошкент, кейинчалик республика бўйлаб ўрнатилишини маълум қилди.

МБ раҳбарига кўра, ҳозирга қадар тижорат банкларига 400 та банкомат олиб келинган.

“Барча терминаллар сўмдаги Humo карточкаларини ва халқаро пластик карталарни қабул қилади. 1 мартдан 1 апрелга қадар Тошкентда шу уч турдаги 100 мингдан ортиқ терминални жорий этишни якунлаймиз”, дея иқтибос келтиради нашр МБ раисидан.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, Нурмуродов шунингдек, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани, ҳужжат қабул қилинса, Ўзбекистонда PayPal каби электрон тўлов тизимлари ҳам ишлаши мумкинлигини айтган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

getimage

Ҳомиладор бӯлиш сири – Нима қилиш керак биринчи?

– ҳайз кўриш бошланишидан кейин дастлабки 4 кун ичида контсептсияси аниқланмаслиги; – момақалдироқ, камалак пайтида, …