Главные новости
Главная / Жамият / Видео: Халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистондаги энг йирик карантин марказини бориб кўрди
<

Видео: Халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистондаги энг йирик карантин марказини бориб кўрди

 24 июнь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ вакиллари ташриф буюриб, карантинга олинган фуқароларнинг яшаш тарзи, яратилган шароитлар билан танишди.

Дастлабки қисми март ойида фойдаланишга топширилган ушбу мажмуанинг умумий майдони салкам 15 гектарни ташкил этади. Жами 20 минг ўринга мўлжалланган карантин ҳудудида ҳозир 15 мингга яқин фуқаро бўлиб турибди.

Уларга 1010 нафар тиббий ва техник ходимлар хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари фаолият олиб боришмоқда.

Карантин марказида махсус ошхона ташкил этилган. Овқат шу ерда тайёрланади. Бошқа келтирилган ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари бир марталик идишларда, санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда етказиб берилади.

Карантин ҳудудида тиббий масалалар бўйича директор ўринбосари Отабек Имомов карантиндаги фуқароларга етказиладиган озиқ-овқат таъминоти ҳақида маълумот берди.

«Ушбу карантин маркази 3та ҳудудга бўлинган. Ҳозир биз турган жой «яшил» ҳудуд. Ичкаридаги блоклар «қизил» ҳудуддир. Озиқ-овқат махсус машиналарга ортилади ва «сариқ» ҳудуд бўйлаб борилади, «сариқ» ва «қизил» ҳудуд чегарасигача олиб борилади. Ичкаридаги ходимлар томонидан овқат олинади. Машина овқатни бериб бўлгач, дезинфекция қилинади ва қайтиб келади.

Берилаётган овқат бир маротабалик идишларда берилади, бўшаганидан кейин зарарсизлантирилади ва ёқилади.

Карантинда сақланадиган фуқарога бир кунлик озиқ-овқат харажати 78280 сўмни ташкил қилади.

Карантин марказида фуқароларнинг яшаш шароити билан танишиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТ, ЕХҲТ ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари ташриф буюришди. Марказ ходимлари уларга бу ердаги шарт-шароитлар ҳақида ахборот беришди.

Марказ раҳбари Феруз Каримов халқаро ташкилот вакилларига жўнатмалар қай тарзда ҳудудга олиб кирилишини тушунтирди.

«Карантинга олинган фуқароларнинг қариндошлари томонидан кўплаб норозиликлар бўлади: «Олиб келган жўнатмамиз эгасига етказилмади», дейишади. Мумкин бўлмаган нарсалар: спиртли ичимлик, торт, газли ичимликлар олиб келишади.

Карантиндаги фуқаронинг қариндоши жўнатма олиб келган бўлса, қайси хонада эканини билмаса, колл-марказдаги телефондан қўнғироқ қилиб билиб олиши мумкин. Ҳар бир хонада биттадан уяли алоқа телефони бор. Ичкарида ҳар битта блокка битта раҳбар тайинланган. У ўша ерда фуқарога керакли нарсалар рўйхатини тузиб чиқади ва колл-марказга қўнғироқ қилади. Биз сўралган нарсаларни ичкарига етказиб берамиз», – деди марказ раҳбари.

Экспертлар фуқароларнинг яшаш шароити билан танишиш мақсадида махсус комбинезонларда карантин ҳудудида бўлди. Ичкаридаги вазият билан тинишгач, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори элчи Жон Макгрегор ва бошқа хорижлик расмийлар карантин ҳудудида ташкил этилган шароитлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, хулосаларини айтишди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу карантин марказида ҳозирга қадар жами 67 мингга яқин фуқаро карантинга олинган. Улардан 2082 нафарида (3,1 фоиз)дан коронавирус инфекцияси аниқланиб, Вирусология илмий-текшириш институтига жўнатилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

uh1yb77csvkxnoocvl81euwqu6ggplob

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гуруҳларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида …