Главные новости
Главная / Жаҳон / Вьетнамда яна вирус тарқала бошлади, Дананг шаҳри сайёҳлар учун ёпилди
<

Вьетнамда яна вирус тарқала бошлади, Дананг шаҳри сайёҳлар учун ёпилди

Фото: AFP

Вьетнамдаги Дананг курорт шаҳридан 80 минг сайёҳ коронавирус авж олиши туфайли кўчирилади. Бу ҳақда Вьетнам ҳукумати маълум қилди.

Эвакуация учун камида тўрт кун кетиши мумкин. Кўпчилиги мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан бўлган туристлар маҳаллий авиакомпания самолётларида ташилади. Авиакомпания Данангдан бошқа 11 шаҳарга жами 100га яқин рейсларни амалга ошириши кўзда тутилган.

Ҳукуматнинг расмий ахборот портали маълумотига кўра, 25 июль куни Данангда яшовчи 57 ёшли кишида вирус аниқланган. У сўнгги бир ой давомида мамлакатдан ташқарига чиқмаган. Тахминларга кўра, у вирусни шаҳардаги шифохоналардан бирида юқтириб олган. 26 июль куни шаҳарда яна иккита янги ҳолат аниқланди, 27 июль куни эса беморлар сони 11 нафарга ошди. Айни вақтда беморларнинг икки нафари оғир аҳволда сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Ҳукуматнинг қайд этишича, Данангда коронавируснинг нисбатан осон хавфлироқ бўлган янги штамми тарқалган. Тадқиқотларга қараганда, вирус жуда тез кўпаймоқда ва тезроқ оғир аҳволга туширмоқда.

Экспертлар вирус 2 йўл билан пайдо бўлган деб ҳисобламоқдалар: ноқонуний мигрантларнинг мамлакатга кириб келиши ёки Дананг шифохоналарида вируснинг мутацияга учраши.

28 июлдан Данангнинг катта ҳудудида қатъий карантин режими жорий этилади. Аҳоли уйдан фақат озиқ-овқат ва дори-дармон учун, шунингдек, ишга ёки касалхонага бориш учун чиқиши мумкин. Одамларга кўчада 2 ёки 3 кишидан кўп бўлиб тўпланиш тақиқланган.

  • Вьетнам Жанубий-Шарқий Осиёдаги коронавирусни жиловлаган кам сонли давлатлардан эди. Мамлакатда шу вақтгача жами 431та зарарланиш ҳолати қайд этилган, 365 бемор тузалган, инфекциядан ўлим қайд этилмаган.
  • Жами ҳолатларнинг 276таси хориждан келганларда аниқланган. Аҳоли орасида 99 кундан буён янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаётганди.
  • Баҳорда Вьетнам ҳукумати касалланганлар билан мулоқотда бўлганларни тезкорлик билан кузатишни ташкил қилиш орқали COVID-19’нинг кенг ёйилиб кетишига йўл қўймаган. Шунингдек, мамлакатда шаҳар-у қишлоқларда қатъий карантин тартиби жорий қилинган ва чегаралар ёпилганди.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

koronoviirus

Россия дунйода биринчи бўлиб CОВИД-19 га қарши вактсинани рўйхатдан ўтказди – Путин буни эълон қилди

Давлат раҳбари аҳоли ўртасида эмлаш ихтиёрий равишда ўтказилиши кераклигини таъкидлади. У шунингдек, унинг қизларидан бири …