13/12/2024
Главная / Жамият / ВАФО ВА САДОҚАТ

ВАФО ВА САДОҚАТ

Ер кўп қилса жафо, кам қил, Навоий нолаким,
Гулга булбул ўргата олмас вафо, афгон қилиб.

Улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг таъбирига кура вафо ва садокат ҳислари, аввало, ҳар кимнинг қонида булмаса, унга ургатмоқ мушкулдир. Вафо ва садоқат худди қош билан кўз каби ёнма-ён яшайдиган энг юксак инсоний фазилатдир. Шунинг учун ҳам халқимизда «Вафосизда ҳаё йуқ, ҳаёсизда вафо йўқ» деган ажойиб нақл бор. Айтган сузининг устидан чиқиш, ваъдани бажариш, ўз олдига қуйган режани адо этиш вафо белгисидир.

sadoqat

Садоқат эса вафонинг давоми, вафодорликнинг боқийлигини исботлайдиган хусусиятдир. Уша адо этилган, айтилган сўзга бир умр содиқ қолиш, вақт, имкон, шароит ўзгарганда ҳам дил амрини узгартирмаслик, ваъданинг умрбоқийлигини таъминлаш садоқатдир. Вафо ва садоқат, энг аввало, оилани бахтиёр қилади, фарзандлар эркин, соғлом ва ақлли кишилар бўлиб вояга етадилар, барака, тотувлик, инсоф, меҳр яшайди, меҳнат унумли, турмуш фаровон кечади. Ҳа вафо ва садоқат – бу аёл кўлидаги машъала, аёл қалбининг қимматини, софлигини, унинг кимлигини ифода этувчи, йулини ёритувчи маёк.

Худди шу уринда атоқли шоира Зулфиянинг ёзувчи Ойбек ҳақидаги «Қуёшли қалам» номли достонида тасвирланган бир воқеани эслаш жоиздир. Унда ёзувчи ва шоиранинг Қашқадарё воҳасига сафари ҳақида гап кетади. Тоғ бағрида дустлар даврасида ултирган адиб Зулфияга ва хотини Зарифахонимга ровоч узатиб, «Олинг, енг, бундан зўр даво йуқ тибда», дейди. «Қайси дардга даво?» сўрайди шоира. «Қоласиз ўн саккиз ёшли қиз бўлиб», жавоб беради Ойбек.

Шунда шоира: «Агар ўн саккизга қайтсам мабодо, шу Саксон дарада қолиб кетардим», дейди-ю, яна шу заҳоти юрак туғёнларига қулоқ тутиб, «Йўқ, устоз, қайтмайман ўн саккиз ёшга, дардим ва бахтимдан кетмайман нари», деб жавоб беради. У баъзи аёллардек қайта яшариб, ширин
ҳаёт кечирйШни орзуқилмайдигВундатпоиранинг -бир-умр-ўз-ёри-Ҳаьшд-0лимжон ёди билан яшаганлиги ва унинг хотирасига бўлган вафоси ва садоқати тараннум этилади.

Агар аёл садоқатни билса – у ҳаётнинг, эрнинг, фарзанднинг қадрига етади, бурчни англайди, эътиқодни тушунади. Ҳаёт синовларидан аъло ўтади, қийинчиликларга бардош беради. Хотин ёки эр, масалан, олайлик, ногирон бўлиб қолганда ҳам, бошига оғир ташвиш тушганда ё рўзғорда танқислик бўлганда ҳам бир-бирига вафо ва садоқат, ҳурмат кўрсатиб яшаши керак. Турмуш ўртоғидан бевақт айрилиб қолса-да, унинг ёдини эъзозлаб, унинг хотирасига садоқатли бўлиб яшаётганлар жуда кўп дунёда.

Аммо бу оламдан ўтганлар у ёкда турсин, тирикларга садоқат кўрсата олмайдиганлар ҳам бор. Эри айтган кўйлагини ёки битта тилла билагузук олиб бермагани учун оиласини ташлаб кетган аёллар ҳам топилади. Садоқат нималигини билмайдиган, ҳамма айбни етишмовчиликка, майда-чуйда гапларга, урф-одатларга йўядиган енгилтак «она»лар қанча.

Вафо ва садоқат – бу оилани эҳтиёт қилиш, уни турмуш шамолларидан, бевақт ‘нурашдан, ғийбатлардан асраш демакдир-Вафо-ва-садоқат бу-аёлликни, оналикни, бурчни чуқур англаб етиш, бардошли, оғир, мулоҳазали бўлиш демакдир.

Яна маълумот

image-1691756830_2574

Шаҳвоний нуқталар

Жинсий ҳаёт кечириш учун эркаклар ва аёллар ўз жуфтларининг хусусиятларини яхши билишлари керак. Бу хусусиятлардан …