Главная / Технологиялар / Ўзмиллийбанк «Milliy» мобиль иловасини расман ишга туширмоқда
<

Ўзмиллийбанк «Milliy» мобиль иловасини расман ишга туширмоқда

prilojeniyeЎзмиллийбанк мобиль банкинг хизмати расмий равишда ишга туширилаётгани ҳақида эълон қилди.

«Milliy» мобиль иловаси – бу нафақат мобиль телефон орқали пул маблағларини бошқариш учун бир восита, балки рақамли банкинг соҳасида банкнинг ривожланишида эволюцион босқич ҳамдир.

Мижозлар «Milliy» мобиль иловаси ёрдамида нафақат тўлов тизимларининг стандарт функцияларидан – масалан хизматларни тўлаш ва пластик карталардан маблағлар ўтказишдан фойдаланишлари мумкин, балки навбатлар, бланкаларни тўлдириш, шаҳар кўчаларидаги трафик ва ҳоказоларга вақт ажратмай, ўз ишларини енгиллаштириш имкониятига ҳам эгалар.

«Milliy» сервисининг асосий хусусияти пул ўтказиш бўйича хизматларнинг қиймати ҳисобланади, у атиги 0,5 фоизга тенг. Шу билан бирга, ўтказма учун лимит йўқ.

«Milliy» мобиль иловасининг бошқа ноёб жиҳатлари орасида UzCard ҳамда VISA NBU карталари бўйича қолдиқлар ва кўчирмаларни кўриш функциялари, кўрсатилган карталарни масофадан блоклаш/очиш имконияти, шунингдек, Ўзмиллийбанкда мижознинг ҳисоблари, депозитлари ва кредитлари бўйича маълумотлар олиш бор.

«Milliy» сервисининг барча афзалликлари билан App Store ва Google Play’да ушбу иловани мобиль қурилмага бепул юклаб олиш йўли билан танишиш мумкин.

Қўшимча маълумотни Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлинмаси/филиалида ёки (0371) 150-70-94 ва 234-02-53 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

www.nbu.uz

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

05

Apple пульсни ўлчовчи ва тез ёрдам чақирувчи “ақлли” адёлга патент олди

Apple инсоннинг юрак уриши, тана ҳарорати ва нафас олиши тезлигини таҳлил қилувчи “ақлли” адёлга патент …