Главные новости
Главная / Сиёсат / Ўзбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бошланди
<

Ўзбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бошланди

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тор доирада музокара ўтказди. 2018, 19 октябрь.
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тор доирада музокара ўтказди. 2018, 19 октябрь.

Кўксаройда 19 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти давлат ташрифининг асосий тадбирлари бошланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти расмий сайти.

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тор доирада музокара ўтказди.

Президент олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кейинги икки йилда янада мустаҳкамланганини таъкидлади.

Давлат раҳбари Москва шаҳрида Биринчи Прездент Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилгани ва тантанали очилгани учун Ўзбекистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдирди.

«Россия Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатларимиз ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди ва барча йўналишларда изчил ривожланмоқда.

Кейинги бир йилнинг ўзида юқори даражада саксондан ортиқ ташрифлар ташкил этилди. Ҳудудлар ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйдик. Бугун Тошкентда Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Россия ҳудудлари, жамоатчилиги ва бизнесининг мингдан ортиқ вакили иштирок этмоқда.

Жорий йил бошидан ҳозиргача товар айирбошлаш ҳажми ўттиз фоизга ўсди. Йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда”, деди Президент Мирзиёев.

Давлат раҳбари яна бир стратегик лойиҳа – мамлакатимизда биринчи атом электр станцияси қурилиш лойиҳаси бошланаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Маданий-гуманитар алоқалар кенгайиб бораётгани таъкидланди. Жорий йилда илк бор Ўзбекистон-Россия медиа-форуми ўтказилди, ташриф арафасида Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида Таълим форуми бўлиб ўтди.

«Бу кейинги пайтларда ҳамкорликда эришилган юқори марраларга бир нечта мисол, холос. Давлат ташрифингиз Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ривожига янги, кучли импульс бағишлашига ишонаман», деди Шавкат Мирзиёев.

Владимир Путин Ўзбекистон раҳбарига таклиф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Россиянинг ишончли иттифоқчиси, стратегик шериги эканини таъкидлади.

Учрашувда амалий ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

x6doyp42okceecfpqctn2txkuw76mccb

Депутатлар фикри: Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …