Главные новости
Главная / Жамият / “Коммерсантъ”: “Ўзбеккўмир”ни Ташқи ишлар вазири ўғлининг ҳамкори бошқариши мумкин
<

“Коммерсантъ”: “Ўзбеккўмир”ни Ташқи ишлар вазири ўғлининг ҳамкори бошқариши мумкин

Ўзбекистоннинг ёқилғи саноатидаги асосий мулки – “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бошқаруви Россиядаги “Прогрессгортех” МЧЖ қўлига ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Россияда чиқадиган “Коммерсантъ” газетасининг хабар қилишича, бу эҳтимол Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасиданазарда тутилган. Қарор лойиҳаси, газетага кўра, “Ўзбеккўмир”нинг ҳозирги эгаси – “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан тайёрланган.

“Коммерсантъ” бундан 1 ойгина муқаддам Николай Емельянов деган шахс томонидан ташкил этилган “Прогрессгортех” МЧЖ аслида кимга қарашли эканлигини билишга уринганини ёзди. Газета ўз сўрови давомида Николай Емельянов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли, “Газпромбанк”нинг собиқ етакчи менежери Дониёр Комиловнинг “Селена” МЧЖдаги ҳамкори эканлигини аниқлаган.

Қарор лойиҳаси шу кунда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига муҳокама учун қўйилган. Қарор ўзгаришсиз қабул қилинса, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти акцияларининг 45 фоизи вазирнинг ўғли ҳамкорининг қўлига ўтиб кетади.

“Ўзбеккўмир”га қарашли конларда йилига 4 млн. тоннагача кўмир қазиб олинади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. …