Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тартиб посбонлари хавфсизлик масаласини муҳокама қилдилар
<

Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тартиб посбонлари хавфсизлик масаласини муҳокама қилдилар

Ўзбекистоннинг Фарғона ва Қирғизистон Боткен вилоятлари ҳуқуқ-тартибот тузилмалари раҳбарлари ўртасида хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси маълумот тарқатди.

Ўзбекистоннинг Водил шаҳарчасида ўтказилган учрашувда Боткен вилояти ва Қирғизистон ҳукумати мухтор вакиллари, Қадамжой ва Боткен тумани раҳбарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Аскарбек Аширалиев, Қирғизистон Давлат чегара хизмати бошқармасининг минтақа бўйича қўмондони Замирбек Мийзаев ва бошқа куч ишлатар тузилмалар ходимлари иштирок этдилар.

Учрашув чоғида икки давлат ватандошлари хавфсизлиги, чегарадош республикалар ҳудудларида ўзаро борди-келди масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик ҳамда ўзаро савдо-сотиқ тартибини янада яхшилаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, халқаро қидирувда бўлган жиноятчиларни ушлаш бўйича биргаликда ҳаракатланиш кўзда тутилган баённомани имзоладилар.

Мазкур учрашув Қирғизистон ҳукуматининг Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги мухтор вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари раҳбарлари кенгаши тадбирлари доирасида ўтказилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. …