Главная / Жамият / “Ўзбекистондаги МТМларда инновацион муҳит яратилади” – вазирлик
<

“Ўзбекистондаги МТМларда инновацион муҳит яратилади” – вазирлик

intervyuМТМ сифатини оширишнинг асосий индикаторларидан бири инновацион муҳитнинг яратилишидир. МТМ вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан мавжуд МТМларнинг лойиҳалари қайта кўриб чиқилди. Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия, Финляндия ва Туркиянинг шу йўналишдаги тажрибалари ўрганилди. Шу асосда халқаро тажрибалар инобатга олинган янги лойиҳалар ишлаб чиқилди. МТМ вазири Агрепина Шин Президент Facebook’даги саҳифасида узатилган интервью давомида шу ҳақида маълум қилди.

“Конструкция жиҳатидан оладиган бўлсак, Ўзбекистонда биринчи марта МТМлардаги озиқ-овқат блоклари алоҳида биноларга кўчирилади. Бинолар орасида иссиқ изоляцион ўтиш йўлаклари бўлиши кўзда тутилган. Китоблар зали алоҳида хонада бўлмайди, энди МТМ ҳудуди бўйлаб мослашувчан мутолаа зоналари бўлади, – дейди вазир. – Шунингдек ҳам мусиқа, ҳам спорт залларини ўзида уйғунлаштирган универсал заллар ташкил қилиниши режалаштирилган. Энг катта эътибор ўйин зоналарига қаратилади, бу уйқу зоналаридан самарали фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади. Аввал ухлаш хонасида кунига атиги икки соат вақт ўтказилган бўлса, энди трансформер-каравотлар ҳисобига бу зона анча мобиллаштирилди ва ундан ўйин зонаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади”.

Агрепина Шиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон хорижнинг энг яхши тажрибаларини жамлаган ҳолда ўз МТМ-таълими моделини шакллантиришни мақсад қилган.

Бундан ташқари, МТМ вазири мебель, ўйин, адабиётлар, методик таъминот стандартлари қайта кўриб чиқилганини қўшимча қилди. Бунда асосий эътибор хавфсизлик ва хомашёнинг экологик тозалигига қаратилган. Барчаси болаларнинг ривожланишига мослаштирилган.

Шу билан бирга, МТМларда юқумли касалликлар профилактикасига ҳам етарлича диққат қилинмоқда. “Янги лойиҳалар қурилишида индивидуал қўлланувчи стерелизаторлардан фойдаланилади. Умумий қилиб айтганда, МТМларда ишончли, амалий ва хавфсиз таълим муҳити яратилади”, – дейди Агрепина Шин интервьюда.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

f8c6e4fe-c16b-4b0d-90f0-a0cfead3ed18_w1023_r1_s

Гулнора Каримова қутисидаги “сўнгги васиятномалар” – бойликларнинг сўнг эгаси “Ислом ва Имондир”

4 сентябрь куни Стокҳольм судида бошланган маҳкама жараëнида швед прокурори Гуннар Стетлер¸ Гаяне Авакян¸ Рустам …