Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди

Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчилар аниқланди. Уларнинг тўловлари 2019 йилда мамлакат бюджетидаги умумий тушумларнинг 37,5 фоизини ташкил этади.

«Фуқаролар учун бюджет 2019» лойиҳаси доирасида Молия вазирлиги 20та энг йирик солиқ тўловчи рўйхатини эълон қилди. Улар давлат бюджетига тушумларнинг деярли 38 фоизини таъминлайди.

Топ-20да «Навоий кон-металлургия комбинати» етакчилик қилмоқда – комбинатнинг солиқ тўловлари 2019 йилда Ўзбекистон умумий бюджетидан 6,8 фоизни ташкил қилади. Иккинчи ўринда «Ўзтрансгаз» АК – компаниянинг бюджетдаги улуши 6,4%. Кучли учликка «Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ якун ясаб берди – 4,5%.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари Топ-10лигига «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», (3,6 %), «Ўзбат» АЖ (2,5%), «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ (1,6 %), «Муборак нефтгаз» МЧЖ (1,4 %), «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ (1,3%), «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» (1,3%) ва «Қизилқумцемент» АЖ (1,2%) кирди.

Қуйида Топ-20 солиқ тўловчилар рўйхати диаграмма кўринишида келтирилади:

Жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан тушумлар улуши ҳақидаги маълумотни эълон қилганди. Ўшанда энг кўп тушум «Ўзтрансгаз» ҳиссасига тўғри келди (5,1%), кейин иккита кон-металлургия заводи бормоқда – Навоий (5%) ва Олмалиқ (3,1%).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда инфляция 2021 йилга бориб 9,9 фоизга тушиши мумкин экани хабар қилинганди.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …