Главная / Жамият / Ўзбекистонда жиноятчилик бир йилда 15,7 фоизга камайди
<

Ўзбекистонда жиноятчилик бир йилда 15,7 фоизга камайди

militsiya2017 йилда мамлакатимизда 73 минг 692 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 13 минг 720 тага ёки 15,7 фоизга камайган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов Халқаро Пресс клубнинг 7 март куни бўлиб ўтган сессиясида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йил давомида республикадаги мавжуд 8 минг 973 маҳалланинг 1 минг 79 тасида умуман жиноят содир этилмади. Бурҳонов жиноятлар камайиши борасида аниқ рақамларни ҳам келтириб ўтди. Жумладан:

–  қотиллик 147 та, яъни 22 фоизга
–  оғир тан жароҳати етказиш, бир-бирини уриш, пичоқлаш каби жиноятлар 108 тага
–  номусга тегиш жинояти 105 та (21 фоиз)
–  босқинчилик 106 та
–  талончилик 221 та (21 фоиз)
–  ўғирлик ва фирибгарлик кўпайиб бораётганига қарамай, ўғирлик 900 тага, фирибгарлик 591 та (5,7 фоиз)
–  транспорт воситаларини олиб қочиш 6 фоиздан кўпроққа камайишига эришилди.

Реклама

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

hujjat

Эндиликда банкка шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириш мумкин

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 …