sim-kartaЎзбекистонда жорий йилда телефон рақамлари еттидан тўққиз сонли шаклга ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» компанияси Facebook’да хабар берди.

2018 йилда телефон рақамлари иккита қўшимча рақамга узунроқ бўлади, минтақа коди қўшилади. Шу тариқа шаҳарлараро рақамларга қўнғироқ қилиш жараёни ҳам енгиллашади.

Масалан: қайд этилган алоқа абоненти рақамини чақириш учун рақамни 71ХХХХХХХ, 62ХХХХХХХ ва ҳоказо шаклда териш керак бўлса, мобиль рақам учун – 90ХХХХХХХ, 93ХХХХХХХ, 97ХХХХХХХ в.ҳ. Телефон рақамларининг 12 сондан иборат халқаро шакли ўзгаришсиз қолади.

Тўққизта сонли шаклга ўтиш мобиль операторларда рақам диапазони деярли қолмагани, алоқа хизматларига талаб эса кун сайин ортиб бораётгани билан боғлиқ.