bea44c5c907f17ff5825b42460e6791bМаълумки, 18,9 литр ҳажмда қадоқланган сув ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослаштирилган йирик корхоналардан бири шу йилнинг 1 декабрида ўз фаолиятини тўхтатди. Шу маҳалда бозорда “Agat water” деган янги бренд пайдо бўлди. Иш бошлаганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, “Agat” ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эътирофига тушишга улгурди. Бунда ёпилган корхонанинг энг юқори малакали мутахассислари янги корхонада ўз ишини давом эттираётгани ҳам муҳим роль ўйнади.

Бугунги кунда Тошкентда сув етказиб бериш хизмати ниҳоятда оммалашган. Ундан турли идоралар билан бир қаторда, хонадон эгалари ҳам кенг фойдаланишади. Жўмракдан оқаётган сув чанқоқ қолдириш ва овқат тайёрлаш учун унчалик тўғри келмаслигини кўпчилик яхши билишади. Артезиан булоқларидан олинувчи Agat ичимлик суви хуштаъм, қолаверса, бутун организмга яхши таъсир кўрсатади. Корхона Тошкент яқинида жойлашган бўлиб, унда 12 босқичли замонавий тозалаш тизими жорий қилинган.

Бугун обиҳаёт жойланган кулер ҳар қандай замонавий офис, фитнес маркази, тиббиёт ёки таълим масканининг ажралмас бўлагига айланишга улгурди. Аммо бундай хизматлар бозорида сувни вақтида етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар тез учраб туради. Янги бренднинг етказиб бериш хизмати тез ва тартибли ишлайди ва мижозларни шаффоф сув билан таъминлашда узилишларга йўл қўймайди.

Истеъмолчилар эътиборини жалб қилиш мақсадида “Agat” фейсбукдаги саҳифасида танлов эълон қилди. Танлов ғолибларига Iphone X совға қилинади.

Бугунги кунда “Agat” бренди ҳақиқатан ҳам сифатли сув етказиб бериш ва истеъмолчилар ишончини қозониш учун бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда.

“Agat” сувини ичиб кўриш истагида бўлсангиз, қуйидаги рақамга ҳозироқ қўнғироқ қилиб, буюртма беришингиз мумкин:

129 06 06

“Agat” – сифатнинг эски анъаналари бўйича ишловчи янги бренд.

Реклама ҳуқуқи асосида