Главная / Жамият / Ўзбекистонда ЙТҲ туфайли йилига қанча киши ҳалок бўлаётгани айтилди
<

Ўзбекистонда ЙТҲ туфайли йилига қанча киши ҳалок бўлаётгани айтилди

ithЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, йўл транспорт ҳодисаси туфайли дунёда йилига 1,2 миллион киши вафот этмоқда. 20 миллион нафардан зиёди жароҳатланади. Бундай ҳолатларда, асосан, аҳолининг фаол қисми автоҳалокат қурбонига айланаётир, яъни уларнинг аксарияти 20 — 35 ёшгача бўлган инсонлардир.

Афсуски, Ўзбекистонда ҳам турли кўринишдаги автотранспорт ҳодисалари оқибатида қурбон бўлаётганлар, унинг аччиқ жабрини тортаётганлар йўқ эмас, деб ёзади “Халқ сўзи”. Хўш, бунга ким айбдор ва нима сабаб бўлмоқда?

— Йўлга чиққан ҳар бир инсон йўл ҳаракати иштирокчисига айланади, — дейди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров. — Бу жараёнда ҳайдовчи ҳам, пиёдалар ҳам қоидаларга амал қилиши керак. Бугунги кунда юртимизда йўл транспорт ҳодисалари туфайли йилига 2,5 минг нафарга яқин киши вафот этмоқда. Албатта, йўл транспорт ҳодисалари 2016 йил билан таққослаганда 2017 йилда 3,1 фоизга камайган. Лекин битта бўлсаям бу — фожиа. Бу рақамларни шунчаки айтиб ўтиб кетиш билан иш битмайди, унинг ортида инсон тақдири турибди. Бу эса, аввало, ҳайдовчиларнинг малакасини оширишимиз, қайта тайёрлашимиз лозимлигини кўрсатди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Андижонда 10 йиллик соғлом қарағайлар кесилмоқда

Андижонда ўн йил олдин кесиб ташланган чинорлар ўрнига экилган қарағайлар ҳам кесилмода¸ деб хабар берди Фарғона.ру …