Главная / Спорт / Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилади
<

Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Кеча, 2 декабрь куни Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС)  президенти Усома Аҳмад Абдулла Алшафар, вице-президенти Амаржит Сингх ҳамда бош котиби Онкара Сингхлар Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Бугун меҳмонлар 2019 йилнинг 22-28 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик ишлари билан танишишди.

Конфедерация ижроия қўмитаси йиғилишида чемпионатга тайёргарлик даражаси, мусобақа бўлиб ўтадиган автомагистрал йўллари ҳолати, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилиниб, таклифлар берилди.

Шунингдек, Осиё Велоспорт Конфедерацияси билан  UzReport TV телеканали ўртасида 2019 йил  22 апрелдан – 28 апрелга қадар Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ёритиш ҳуқуқини берувчи икки томонлама келишув имзоланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, велоспорт бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда илк бор ўтказилади. Мазкур мусобақада қитъанинг 40 га яқин давлатидан 600га яқин велоспортчи 2020 йилда Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритиш учун баҳс олиб боришади.

Чемпионат баҳслари Eurosport канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кутилмоқда.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

06

Англияда дербилар, «Реал» «Валенсия»га қарши. Европада тур ўйинлари анонси

Кечадан бошланган Европа миллий чемпионатларидаги навбатдаги турлар бугундан қизғин паллага киради. Қизиқарли ўйинлар шу қадар …