Главная / Жамият / Ўзбекистонда ID-карталар қачондан жорий қилинади? – ИИВ ойдинлик киритди
<

Ўзбекистонда ID-карталар қачондан жорий қилинади? – ИИВ ойдинлик киритди

2018-йил 1-ноябрида Тошкент шаҳрида шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хориж тажрибаси қўлланилиб, ID-картаси жорий қилиниши белгиланган эди. ИИВ ID-карталар Тошкентда ва республикада қачондан амалиётга киритилишига ойдинлик киритди. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, бошқарма бошлиғи подполковник Баҳодир Усмонов Kun.uz мухбири саволига жавоб берар экан, бу масалада айни вақтда тест тартибида ишлар олиб борилаётгани, яхши натижа берсагина амалиётга тўлиқ киритилишини билдирди.

«2018 йил 1 ноябридан Тошкент шаҳрида синов тариқасида ID-карта жорий қилиниши кўзда тутилган эди. Бу бўйича ишлар олиб бориляпти, синовлар ўзининг ижобий натижасини берса, ID-карта кенг жорий қилиниши белгиланган», – деди подполковник.

01

У, шунингдек, келгуси йил 1 январидан хорижга чиқиш паспорти бериладими ёки у ҳам кечиктириладими, деган саволга ҳам жавоб берди.

«Президент фармонига асосан 2019 йил 1 январидан Ўзбекистон республикасида фуқароларнинг чет элга чиқиш паспорти амалиётга киритилиши белгиланган. Бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунга кўра, 1 январдан хорижга чиқиш паспорти берила бошланади. Хорижга чиқиш ҳуқуқини тақдим этувчи ОВИР-стикер бериш тўхтатилади.

Фуқаролар ўзларининг амалдаги биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январгача ОВИР-стикер талаб қилинмайдиган мамлакатларга чиқа олишади. Илгари расмийлаштирилган стикер муддати ўтмаган бўлса, шу давр ичида ўша паспорт эгаси ОВИР талаб қилинадиган хорижий давлатларга ҳам чиқиши мумкин бўлади», – дея таъкидлади Баҳодир Усмонов.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

kolco

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

Рўйи заминда бир никоҳ бузилганда Арши аъло ларзага келади… Судга ажрим учун ариза топшираётган эр-хотин …