sudФуқаролик-процессуал кодекси тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида. Кодекс 1997 йилда қабул қилинган Фуқаролик-процессуал кодекси нормалари ва қоидалари асосида ишлаб чиқилган.

Кодексда қуйидаги янги қоидалар назарда тутилган:

иш юритуви принциплари алоҳида бобга ажратилган;
процессуал мажбурлов чоралари тушунчаларини таърифлаш, бундай чораларни қўллаш тартибини аниқлаш уларни бир тизимга солиш мақсадида процессуал мажбурлов чоралари тушунчасини, асосини ва тартибини белгиловчи янги боб киритилган;
яраштирув тартиб таомиллари жорий этилди;
йўқолган суд ва ижро ишини тиклаш масалалари тартибга солинган;
вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб топиш тартиби киритилди;
чет эл судлари ва арбитражларининг ҳал қилув қарорини эътироф этиш ва ижро этиш тартибини белгиловчи янги боб киритилди.

Бундан ташқари кодексда қуйидаги институтлар такомиллаштирилди:

аризани кўрмасдан қолдириш;
ишни судда кўришга тайёрлаш;
алоҳида тартибда иш юритиш;
назорат инстанцияси.

Кодекс 2018 йил 1 апрелдан кучга киради.