Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда евро 3 кун ичида 471 сўмни, доллар эса 22 сўмни йўқотди
<

Ўзбекистонда евро 3 кун ичида 471 сўмни, доллар эса 22 сўмни йўқотди

pulЎзбекистонда доллар курси 5 сентябрда эркинлаштириш бошлангандан бери энг паст даражада савдо қилинмоқда – 7962 сўм. Бундан Ўзбекистон Республика валюта биржасининг маълумотлари дарак беряпти.

Сўм 2018 йил февралидан бошлаб фаол мустаҳкамланиб борди – бунга қадар у бир долларга 8190 сўмгача арзонлашиб кетганди. Февраль ойи ўрталаридан бошлаб миллий валюта қиймати қаторасига 12 ҳафта кўтарилиб борди.

21 май куни Америка валютаси МБ курси бўйича илк бор 8000 сўмдан пастга тушди, бу валюта эркинлаштирилиши бошланганидан бери минимумга айланди.

Евро ундан ҳам тез «қуламоқда» – уч кун ичида савдолари Ўзбекистонда биринчи марта май ойи бошида старт олган валюта 471 сўмни йўқотди ҳамда 9498 сўмлик кўрсаткичга етди, бу ҳақда минимум саналади.

Марказий банкнинг хабаридан маълум бўлдики, идора алмашинув курсига таъсир қилувчи янги тадбирлар стратегиясини биржада қўллайди. Шу сабабдан сўм ҳар ҳафта ҳам биржада, ҳам идора курси бўйича янги рекордлар ўрнатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доллар 7996 сўмгача тушиб кетгани хабар қилинганди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

zsue1nwpb8vfrjqf7imvbwm1_tkdjcf

Ўзбекистон 6 ой ичида 627 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қилди

2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти ҳажми 627 млн долларни ташкил қилди ва …