uzbek-kirgiz2017 йилнинг 5 сентябрь куни Бишкек шахрида Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Киргизистонга давлат ташрифи чогида имзоланган Узбекистон Республикаси хукумати билан Киргизистон Республикаси хукумати уртасида Солик конунчилигига риоя этиш масалалари буйича хамкорлик ва узаро ёрдам тугрисидаги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди. Бу хакда Узбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар бермокда.

Мазкур хужжат солик масалаларида хамкорлик килиш ва узаро ёрдам бериш хамда тажриба ва ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш учун хукукий асос яратишга хамда икки давлатда солик конунчилиги бузилишини олдини олиш, аниклаш ва бартараф этишга каратилган.

Ушбу Битим доирасида хамкорлик томонлар давлатларининг солик идоралари оркали бир-бирларига ёрдам бериш тугрисида суров жунатиш йули билан амалга оширилади.