vazir2018 йилнинг 11 апрел куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Шаҳриёр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ таркибида бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштирок этди, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказди ва Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлди.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Музокараларда Бангладеш элчиси Мосуд Маннан иштирок этди.