tashki-ishlar-vaziri2018 йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига амалий ташриф билан жўнаб кетади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашув ва музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.

Музокараларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилиш ҳам кутилмоқда.