chegaraЎзбекистон чегара масалаларини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Комил Рашидов матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилмоқда 24.kg агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, томонлар бу масалада ҳамкорлик қилишни ниятида. Ҳозирда Ўзбекистон чегара вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон чегарадош минтақалари ваколатли вакилларининг учрашувини ўтказиш жойи аниқланмоқда ва кун тартиби ишлаб чиқилмоқда.

Элчи чегара музокаралари келаси йилда бўлиб ўтишини қайд этар экан, келишувга эришилишиг ишонч билдирди. Чунки Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралар тўлиқ аниқлаб олинишини истамоқда.

Бугунги кунгача ўзбек-қирғиз чегарасининг 1 минг 170 километри аниқлаб олинди.