Главная / Жамият / Ўзбекистон йўллари асфальтдан воз кечиб, бетонга ўтказилади

Ўзбекистон йўллари асфальтдан воз кечиб, бетонга ўтказилади

yulЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтказилган хатловлар натижасига кўра, 440 км автомобиль йўлларда капитал таъмирлаш ва 2161 км йўлларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилгани ҳақида гапириб маълумот берди. Давлат раҳбари бу ҳақда 26 апрель куни ташкиллаштирилган видеоселектор йиғилишида маълум қилган.

«Бугунги кунда капитал таъмирланадиган йўлларни лойиҳалаштириш, жорий таъмирланадиган йўлларни баҳолаш ишлари амалга оширилмоқда. Автомобиль йўллар давлат қўмитаси (Абдувалиев) бир ҳафта муддат ичида барча қишлоқлардаги йўлларни (Инвентаризациядан ўтган 368та манзил назарда тутилмоқда – таҳр.) таъмирлаш ва йўл атрофини ободонлаштириш ишларига тайёргарликни тўлиқ якунлаб, ишларни бошлаш лозим.

Битта нарсани айтишимиз керак, ҳамма ерни асфальт қила олмаймиз. Қирқ йилда қилинмаган ишлар бир йилда бажарилмайди. Замонавий технологиялардан фойдаланиб, асфальтдан аста воз кечишимиз керак. Муқобил танлов сифатида бетон йўлларни танлаймиз», дейди президент.

Шавкат Мирзиёев қўмита раисига топшириқ бераркан, тор йўллар четидаги лотоклар самарасиз воситага айланиб бораётганини таъкидлади.

«Сув йўқ, табиатнинг ўзида сув қолмаган. Тор йўлда лоток нима қилсин», деб айтади давлат раҳбари.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …