Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / “Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта оптимизм билан қарайман” – RusatomOverseas президенти
<

“Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта оптимизм билан қарайман” – RusatomOverseas президенти

rusatom“Росатом” Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта оптимизм билан қарайди. RusatomOverseas президенти Евгений Пакерманов Сочида бўлиб ўтаётган X “АТОМЭКСПО” халқаро форуми доирасида KUN.UZ мухбирининг саволига шу мазмунда жавоб берди.

“Ўзбекистонда атом энергетикаси нима эканини яхши билишади. Албатта, ҳар бир мамлакатда ўзига хослик бўлади. Умуман олганда, интеграциялашган таклифлар фақат соҳага янги кириб келган мамлакатлар учун дея олмайман, бу хизматлар менюсидан ҳар бир мамлакат ўзига кераклисини танлаб олади. Маҳаллий саноат, маҳаллий илм-фан, маҳаллий кадрлар – барчаси ядровий инфратузилманинг ривожланиш даражасига, яъни муайян мамлакатнинг лойиҳаларни амалга оширишга тайёргарлик даражасига боғлиқ.

Шундай мамлакатлар борки, у ерларга бориб, ядровий технологиялар ҳақида базавий маълумотлар берамиз. Бироқ Ўзбекистонда бунга ҳожат йўқ, худди шундай Қозоғистонда ҳам, чунки у ерда профессионаллар ишлайди. Шунинг учун мен бу икки мамлакат билан ҳамкорлик қилишга катта оптимизм билан қарайман, зеро биз бир мактаб кўрганмиз, бир илдизга эгамиз, одамларимиз бир тилда гаплашишади, бу эса лойиҳаларни амалга ошириш учун жуда яхши база бўла олади”, – дейди RusatomOverseas президенти.

Унинг сўзларига кўра, “Росатом” атом технологияларини таклиф қилувчи дунёдаги ягона вендер эмас, бошқа мамлакатларда ҳам атом технологияларига доир хизматлар тақдим этилади.

“Бироқ “Росатом” шуниси билан ўзига хоски, у дунёдаги ягона тўлиқ вертикал интеграциялашган компания ҳисобланади, унинг таркибида атом станцияси фаолияти учун зарур бўлган барча маҳсулотлар мавжуд. Атом станциясининг ҳаётий давомийлиги эса – юз йилдан ортиқ, яъни биз уран қазиб чиқарамиз, уни қайта ишлаймиз, ёнилғи ишлаб чиқарамиз, лойиҳалаштириш ишларини амалга оширамиз ва атом станциялар қурамиз; сервислар, эксплуатация, модернизация билан таъминлаймиз. Биз ҳамкорларимиз ва  мижозларимизга мажмуавий хизматлар спектрини таклиф қилишга тайёрмиз. Бу жуда муҳим, чунки лойиҳалар узоқ истиқболли бўлиб, катта сармоявий ресурсни талаб қилади. Эртанги кунга ишонч бўлиши учун бўлғуси моделни тўғри ҳисоб-китоб қилиш зарур. Шу боис мижозлар ва ҳамкорларимиз атом электр станцияси қурилишига доир қарор қабул қилаётганларида эксплуатация шароитлари шаффоф бўлиши, асосий харажатлар бўлиши, ёқилғи етказиб бериш кафолатланиши ва техник қарорлар тўғри, тушунарли ва хавфсиз бўлиши муҳим”, – дейди Е.Пакерманов.

У бунга яққол мисол сифатида ўтган йили икки мамлакат президентлари иштирокида имзоланган Миср лойиҳасини келтиради.

“У ерда биз бирйўла катта шартномалар пакетини имзоладик – бу ҳам АЭС қурилиши, ҳам 60 йилга ёнилғи етказиб бериш. Бу ўнлаб йилларга сервис билан таъминлаш ва бэкэнд соҳасидаги қарорлар ҳамдир.

Шунингдек яна бир муҳим жиҳат – молиявий қарорлар, яъни улар турлича бўлиши мумкин, зеро бизда турли мамлакатларда турли моделлар бор – бу ҳам давлатлараро кредитлар, ҳам bio моделига оид лойиҳалар бўлиб, биз АЭСларни кўпинча шу мамлакатлар ҳукуматлари билан бирга қурамиз, бирга эгалик қиламиз, бирга эксплуатация қиламиз, бирга электр энергиясини ишлаб чиқарамиз ва табиийки, улар билан бирга таваккал қиламиз, яъни биз лойиҳанинг барча қийинчиликларини ҳамкорларимиз билан бирга баҳам кўрамиз.

Шундай экан, бу шунчаки яна бир марта шартнома имзолаш ва пулни қўлга киритиш эмас, балки айнан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истаги эканига  барча ишонч ҳосил қилиши мумкин”, – дея таъкидлайди мутахассис.

RusatomOverseas – “Росатом” давлат корпорациясининг чет эл бозорларидаги Атом электр станцияси ҳамда Ядровий илм-фан ва технологиялар маркази қурилиши билан боғлиқ интеграциявий таклифлар тарғиботи учун масъул компанияси.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

vzpnshcz6gnhcrn2heuauzc66jqspqzo

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғини бажармаган

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси …