5b482e463ffa9d9d63edb1c70fe4da66«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бангкок (Тайланд) ва Куала-Лумпур (Малайзия) шаҳарларига қўшимча авиақатновларни жорий этмоқда.

Авиакомпания сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, Тошкентдан Куала-Лумпурга парвоз 2017 йил 25 декабр ҳамда 2018 йил 4 январь куни амалга оширилади. Шу йилнинг 26 декабри ҳамда келаси йилнинг 5 январида ортга қайтилади.

2017 йил 29 декабри ва 2018 йил 5 январида Тошкент-Бангкок йўналиши бўйича қўшимча парвозни амалга оширади. Бангкокдан 30 декабрда ва келаси йилнинг 6 январида қайтилади.

Парвозлар замонавий ва қулай Боинг-767 самолётларида амалга оширилади.