Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради
<

Ўзбекистон Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради

Ўзбекистондаги JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради.

“Ўзавтосаноат” матбуот хизматининг маълум қилишича, ширкат Тожикистондаги “Синов механика заводи“ ЁАЖ билан умумий қиймати 1 миллион 481 минг 200 АҚШ долларига тенг 14 дона MAN TGS 41.400 8×4 BB самосвалини етказиб бериш бўйича шартнома тузган.

“Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мўлжалланган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси Қоғозистон ва Қирғизистон бозорларига ҳам кириб боришда фаол давом этаяпти.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zsue1nwpb8vfrjqf7imvbwm1_tkdjcf

Ўзбекистон 6 ой ичида 627 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қилди

2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти ҳажми 627 млн долларни ташкил қилди ва …