Главная / Сиёсат / Президент АЭС қурилиши юзасидан Ўзбекистон – Россия келишувини тасдиқлади
<

Президент АЭС қурилиши юзасидан Ўзбекистон – Россия келишувини тасдиқлади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов7 сентябрда россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан АЭС қуришга доир келишувни имзолаган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электр станцияси қурилишида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, қарор 13 октябрда имзоланган.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов шу йилнинг 7 сентябрида Москвага қилган сафари пайтида россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан АЭС қуришга доир келишувни имзолаган эди.

Аввалроқ Атом электр станцияси Навоий ва Бухоро вилоятлари оралиғидаги Тўдакўл сув омбори яқинида қурилиши маълум қилинган.

18-19 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўладиган Россия президенти Владимир Путин АЭС лойиҳаси бошланишида қатнашиши режалаштирилган.

АЭС Россиянинг Росатом агентлиги билан ҳамкорликда қурилади. Унинг биринчи навбати 2028 йилга келиб ишга туширилиши белгиланган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rbk_hwx9tqmbsjmid6uts1uqknsenkaq

Кундузи чироқ ёқиб: нега йўл ҳаракати қоидалари бўйича бундай қарорга келинди?

Kun.uz мухбири Ички ишлар вазирлиги ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Акмал …