Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда энг кам ўртача маошни тиббиётчилар ва ўқитувчилар олади
<

Ўзбекистонда энг кам ўртача маошни тиббиётчилар ва ўқитувчилар олади

Жорий йил ўтган 9 ойи мобайнида Ўзбекистонда энг кам ўртача номинал иш ҳақини тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар олганлар. Бунга Давлат статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботни ўрганиш давомида амин бўлиш мумкин.

Қўмитанинг келтиришича, мазкур вақт мобайнида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳалари вакилларининг ўртача номинал иш ҳақлари 1 миллион 85 минг сўмга тенг бўлган. Таълим соҳаси вакиллари эса ўртача 1 миллион 275 минг сўм ойлик олганлар.

Айни пайтда энг юқори ўртача ойликни молиячи ва суғуртачилар олган бўлиб, уларнинг ўртача номинал иш ҳақи 3 миллион 213 минг сўмни ташкил этган.

Ахборот ва алоқа соҳалари Ўзбекистонда нисбатан юқори маош оладилар – уларнинг ўртача номинал иш ҳақи тақрибан 3 миллион 197 минг сўмдир.

Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 млн 684,5 минг сўмни ташкил этгани, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 22,9 фоизга кўп эканини маълум қилади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ldfzcsi2bds5yhkeoc4_9hkxrci5o-ge

Хитой нимани истаяпти? «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидан умидлар ва хавотирлар

Синологларимиз (хитойшунос) етишмаслигиданми, илмий ҳамда оммабоп нашрларимизда Хитой ҳақида таҳлилий мақолалар жуда кам. Ваҳоланки, Ўзбекистон-Хитой …