Главные новости
Главная / Спорт / Ўзбекистонлик уч боксчи АҚШда рингга тушади
<

Ўзбекистонлик уч боксчи АҚШда рингга тушади

01

24 ноябр куни АҚШнинг Ню Жерси штати Атлантик-Сити шаҳридаги “Hard Rock Hotel & Casino” аренасида ўтказиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик уч нафар боксчи рингга тушади.

Жанг Тошкент вақти билан 25 ноябр куни соат 07:00да бошланади.

Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев (4-0, 3 КО) америкалик Исак Заратега (16-3-3,)қарши жанг ўтказади.

Рио-Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони бўлган Шаҳрам Ғиёсов (5-0, 4 КО) эса шу куни мексикалик Мигел Замудио билан беллашади.

Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов эса бу кеча дебют қилади.

У профессионал боксдаги дебютидаёқ кучли рақибга қарши 10 раундлик жанг учун рингга тушади.

Унинг рақиби мексикалик Владимир Эрнандес (10-2, 6КО) бўлади.

Уч ўзбекистонлик боксчи Россиянинг “Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолашган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

3ea2ntt103yixp_81zvtweuo_a3da7ij

Европа Лигаси. «Арсенал» ва «Селтик»да иродали ғалаба, Пепедан дубль

Европа Лигасида гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари якунланди. «Арсенал» ўз майдонида гуруҳда сўнгги ўринда бораётган «Витория»ни …