Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистон ва Россия ўртасида умумий қиймати 27 млрд доллардан ошган келишувлар имзоланди
<

Ўзбекистон ва Россия ўртасида умумий қиймати 27 млрд доллардан ошган келишувлар имзоланди

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан 18-19 октябрь кунлари Тошкентда икки томон ишбилармон доиралари иштирокида “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, ўтказилган учрашув ва семинарлар якунларига кўра, умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785 та битим ва меморандум имзоланган.

Жумладан, савдо-иқтисодий соҳада 1,76 млрд долларлик 600 шартнома, инвестиция соҳасида эса 25,3 млрд долларлик 185 битим имзолангани айтилмоқда.

Эришилган келишувлар натижасида 79 та Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилиши, 23 та янги савдо уйи очилиши ҳамда Ўзбекистонда 20та улгуржи-тақсимот маркази тузилиши кўзда тутилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

vzpnshcz6gnhcrn2heuauzc66jqspqzo

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғини бажармаган

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси …