Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Uzbekistan Airways 18 майдан амалга ошириладиган авиақатновлар вақтларини эълон қилди
<

Uzbekistan Airways 18 майдан амалга ошириладиган авиақатновлар вақтларини эълон қилди

Uzbekistan Airways махсус комиссия қарорига кўра 18 майдан республика бўйича ички рейсларни босқичма-босқич тиклашни бошлайди.

Uzbekistan Airways 18 майдан бошлаб Тошкентдан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига амалга оширилувчи авиақатновлар (бориш ва қайтиш) вақтларини эълон қилди.

Тошкент–Урганч–Тошкент (душанба, пайшанба)

  • Тошкентдан учиш 09:00 – Урганчга қўниш 10:30;
  • Урганчдан учиш 13:30 – Тошкентга қўниш 14:50.

Тошкент–Нукус–Тошкент (сешанба, жума)

  • Тошкентдан учиш 09:00 – Нукусга қўниш 10:40;
  • Нукусдан учиш 13:40 – Тошкентга қўниш 15:00.

Тошкент–Термиз–Тошкент (чоршанба, шанба)

  • Тошкентдан учиш 09:00 – Термизга қўниш 10:20;
  • Термиздан учиш 13:20 – Тошкентга қўниш 14:30.

Авиачипталарни онлайн, аэропортларда ва авиакомпания кассаларида карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда харид қилиш мумкин.

Янги тартибга мувофиқ, авиакомпания рейсларига фақат коронавирусга тест топшириб, натижаси манфий чиққан йўловчиларгина тана ҳарорати ўлчанган ҳолда қўйилади. Тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш талаб этилади.

Йўловчилар аэропорт вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ва йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт ҳисобланади. Йўловчилар самолёт бортига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади – ёнма-ён ўриндиқларнинг биттаси бўш қолдирилади.

Парвоз вақтида заруратсиз салон бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

cptgdlwzfnkufibsz7bunztsatp_gjd3

Сардобадаги тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ва арматурадан бўлган. Ўзи тупроқли дамба – вазир ўринбосари

Сирдарё вилоятида Халқаро пресс-клубнинг сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда. …